Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 6та вилоятида сезилди

© Sputnik / Игорь Носов / Медиабанкка ўтишСейсмограф, архивное фото
Сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкентдан 616 километр жануби-ғарбда жойлашган.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 12:59 да юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ўзбекистонда бир сутка ичида иккинчи зилзила сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 616 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 100 километр чуқурликда, магнитудаси 6 баллга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлган:
Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, Қашқадарё вилоятида 3 балл, Самарқанд вилоятида 2-3 балл, Бухоро вилоятида 2-3 балл, Навоий вилоятида 2 балл, Жиззах вилоятида 2 балл.
Янгиликлар лентаси
0