Дунёда

Афғонистонга 2001 йилда қўшинлар киритилиши хато бўлганми - европаликлар фикри

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Европаликларнинг қарийб 40 фоизи АҚШ қўшинларининг Афғонистонга киритилишини хато деб топишди
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Sputnik.Мнение сўровномаси натижаларига кўра, 36%дан 49%гача европаликлар 2001 йилда АҚШ қўшинларининг Афғонистонга киритилишини оқламаган.
Таъкидланишича, немисларнинг 49%и, испанларнинг 41%и, инглизларнинг 40%и, итальянларнинг 36%и ва французларнинг 34%и бу фикрни нотўғри деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, немисларнинг 37%и, испанларнинг 39%и, инглизларнинг 34%и, итальянларнинг 46%и ва французларнинг 46%и қарама-қарши фикрни қўллаб-қувватлаган.
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Колумнистлар
Афғонистонда толибон кучаймоқда – АҚШнинг бунга нима алоқаси бор?
Аксарият итальянлар (53%), испанларнинг деярли ярми (47%) ва ингилизларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (43%), немислар (41%) ва французлар (35%) ҳарбий контингент чиқарилишининг қай тарзда ташкиллаштирилгани улар кўз ўнгида Қўшма Штатлар нуфузини тушириб юборганини айтишган.
Барча мамлакатлардаги респондентларнинг ярмидан кўпи Афғонистондаги операциянинг якунланиши жаҳон хавфсизлиги даражасини пасайтирганини айтишган. Жумладан, 63% немислар, 60% итальянлар, 54% испанлар ва 50% французлар шу позиция тарафдори.
Бундан ташқари, афғонистонлик қочқинларни АҚШ қабул қилиш керак, деб ҳисобловчи европаликларнинг кўрсаткичи, "буни бизнинг мамлакат амалга ошириши керак эди", дея таъкидлаётганларникидан ошиб кетди: Испанияда 85%га 80% қарши, Италияда 73% га 80% қарши, Буюк Британияда 75% га 67% қарши, Германияда 63% га 46% қарши ва Францияда 63% га 46% қарши.
Здание Пентагона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Дунёда
ОАВ: АҚШ Ўзбекистон билан ҳарбий объектлардан фойдаланиш борасида музокара олиб бормоқда
Ўтган йилнинг февраль ойида Қатарда толиблар ва америкаликлар тинчлик шартномасини имзолаганди. Унга кўра, НАТО республикадан қўшинларини олиб чиқиши эвазига жангарилар "ал-Қоида"* билан алоқаларни узишга ва мамлакат маъмурияти билан музокаралар столига ўтиришга ваъда берганди.
Жорий йилнинг август ойида, АҚШ ўз ҳарбий қўшинларини минтақадан олиб чиқиб кетаётган бир пайтда, толиблар барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва йигирма йиллик уруш тугаганлигини эълон қилди. Сентябрь ойида улар "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазирлиги бошлиғи лавозимида ишлаган ва БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Оҳунд бошчилигидаги вақтинчалик ҳукуматни шакллантирдилар.
Сўровнома Франциянинг жамоатчилик фикрини ўрганиш билан шуғулланувчи энг қадимий IFop компанияси томонидан амалга оширилди. Сўровнома Спутник агентлиги учун махсус 2021 йилнинг 21- 27 сентябрь кунларида ўтказилди, унда Франция, Германия, Буюк Британия, Италия ва Испанияда истиқомат қилувчи, 18 ёшдан катта бўлган 5032 нафар аҳоли иштирок этди.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала