Автомобиль йиғиш, савдо уйлари: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов музокаралари тафсилотлари

© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова в расширенном формате
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова в расширенном формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли биродар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Узбекско-туркменский форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди
Савдо уйларини ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишни назарда тутган ҳолда ўзаро етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номенклатурасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш – бу борадаги йўналишлардан биридир.
Турли тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш, шу жумладан автомобиллар йиғиш, кимёвий маҳсулотлар, электр техникаси ва маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, логистика инфратузилмасини яратиш ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Мирзиёев тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлашни таклиф қилди.
Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Ашхобод битимини биргаликда илгари суриш ҳамда Туркманбоши денгиз портининг ноёб имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.
Ҳамкорликнинг янги механизми – Ҳудудлараро форум ўтказишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Икки мамлакат етакчилари халқаро майдонда, шу жумладан БМТ, МДҲ, ЕХҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ва ташаббусларни биргаликда илгари суришга келишиб олдилар.
“Бугунги учрашув натижалари стратегик шериклигимизни янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилади, ишонч, ўзаро англашувни мустаҳкамлашга имкон беради”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Музокаралар якунида Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларига эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлашга топшириқ бердилар.
Шунингдек, музокаралар давомида президентлар Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови эканини таъкидлашди.
Мирзиёев афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Флаги Узбекистана ва Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Тошкент ва Ашхобод: иқтисодий режалар ва имзоланиши кутилаётган шартномалар
Янгиликлар лентаси
0