Дунёда

Байден илк бор "Пандора досьеси"га изоҳ берди

© AFP / CHIP SOMODEVILLAПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Америка президенти Байден АҚШ "Пандора досьеси"ни ўрганаётганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Америка президенти Жо Байден АҚШ дунёнинг турли етакчилари билан боғланаётган офшор активлари акс этган "Пандора досьеси"ни ўрганаётганини маълум қилди.
"Биз ҳозир буни ўрганяпмиз", - деди Байден журналистлар томонидан АҚШ досье билан боғлиқ бирор бир чора кўрадими, деган саволга жавобан.
Илгарироқ хусусан, Жорж Сорос фонди томонидан молиялаштириладиган суриштирув ўтказувчи журналистлар халқаро консорциуми (ICIJ) қатор дунё етакчиларининг офшор схемаларига алоқадорлиги иддао қилинган "Пандора досьеси"ни эълон қилган эди.
Ҳужжатда 35 нафар амалдаги ва собиқ сиёсатчилар, шунингдек, 100га яқин давлаилардан 400 нафар амадорлар номлари келтирилган.
Журналистлар консорциуми ўтказган суриштирувда АҚШ солиқдан қочиш мумкин бўлган энг йирик давлат сифатида тилга олинган.
Консорциум ушбу суриштирувни молиявий сирларнинг энг кўламдор фош этилиши, дея атаган. Суриштирувда 117та давлатдан 600дан зиёд журналистларнинг репортажлари шунингдек, сиздирилиш оқибатида эга бўлинган 11,9 миллионта файллар ўз аксини топган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала