Дунёда

Facebook, WhatsApp ва Instagram вақтинча ишламай қолди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишИконка мессенджера WhatsApp на экране смартфона.
Иконка мессенджера WhatsApp на экране смартфона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Техник носозлик сабаб Facebook, WhatsApp ва Instagram 7 соат давомида ишламай қолди. Компания бундан 7 мллрд. зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 05 окт – Sputnik. Downdetector.com маълумотларига кўра, Facebook ва унга қарашли бўлган, Instagram, WhatsApp иловаси душанба куни кечга яқин деярли 7 соат вақт мобайнида ишламай қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Facebook компанияси муҳандислари айтишига кўра, узилиш сабаблари магистраль тармоқларга юбориш қурилмасининг конфигурацияси ўзгариши туфайли юзага келган.
Компания ушбу носозликлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига олиб келмаганини алоҳида таъкидлади.
Bloomberg ахборот агентлигининг маълумотига кўра, мазкур узилиш Facebook тарихида энг каттаси бўлди. Унинг асосчиси Марк Цукерберг эса бир неча соат ичида компания акциялари нархининг пасайиши туфайли 7 миллиард долларга яқин зарар кўрган.
Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб 2 миллиард одам ҳар куни Facebookдан фойдаланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала