Жамият

Ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатганлар 3 йилгача қамалиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту
Сотрудник Национальной гвардии и ДПС на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик расман кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида маълум қилинди.
Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
Бундай ҳаракатлар:
БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан (илгари 1 йилгача) жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида ҳокимият вакилига ва ўзининг фуқаровий бурчини бажараётган шахсга нисбатан қаршилик кўрсатиш учун жиноят чораларини кўчайтиришни кўзда тутувчи қонун маъқулланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала