Жамият

Ҳуқуқбузар зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

CC0 / Pixabay / rawpixel / Рукопожатие, архивное фото
Рукопожатие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс етказилган зарарни қоплаб, жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида Қонун (ЎРҚ–720, 04.10.2021 й.) президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ярашилганлик муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш институти киритилди.
Студент за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жамият
Интернет ва ёшлар: Ўзбекистонда янги нодавлат медиа маркази очилади
Унга кўра, Кодекснинг бир қатор моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини судга юборади.
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Жамият
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси иш судга келган пайтдан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала