Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистондаги операциялар учун АҚШга базаларини беришни муҳокама қилмаяпти

© AP Photo / Jon ElswickАмериканские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Аввалроқ ОАВда АҚШ Ўзбекистон билан ҳарбий объектлардан фойдаланиш борасида музокара олиб бораётгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати АҚШ билан Афғонистондаги операциялар учун Вашингтонга ҳарбий базаларини тақдим этишни муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ “Politico” нашри америкалик сенаторларга таянган ҳолда Вашингтон Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари билан Афғонистондаги операциялар учун уларнинг ҳарбий базаларидан фойдаланиш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.
“Йўқ, бундай музокаралар олиб борилмаяпти”, - дея жавоб берди Сафоев тегишли саволга.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон бундай музокаралар олиб бора олмаслигини қайд этди, чунки “мамлакат қонунчилиги бунга имкон бермайди”.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала