Иқтисод

Ўзбекистон бензин импортини 3,2 бараварга оширди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишБензин
Бензин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-август ойларида 100 млн долларлик 281,6 млн литр автомобиль бензинини импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 млн долларга тенг бўлган 281,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробарга ошган.
Бензин асосан Россия (139 млн литр), Туркманистон (121 млн литр), Қозоғистон (16 млн литр) ва Ироқдан (3,6 млн литр) олиб келинган.
2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, республикада жами 729,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader