Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 20 дан зиёд муҳим ҳужжат имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Туркменистана Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов приняли Совместное заявление.
Президенты Узбекистана и Туркменистана Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов приняли Совместное заявление. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар алмашинув маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар сўнггида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар.
Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.
Президентлар ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган қуйидаги ҳужжатлар билан алмашишди:
Чегарадош ҳудудларда савдо марказларини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисида битим;
Божхона чегарасидан ўтаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар алмашишни ташкил этиш тўғрисидаги Баённома;
ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битим;
Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисидаги битимга қўшимчалар киритиш ҳақида Баённома шулар жумласидан.
Бундан ташқари, транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя, статистика, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳужжатлар имзоланди.
В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Мирзиёев Бердимуҳамедовга: ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир
Янгиликлар лентаси
0