Жамият

Ўзбекистонда бензин қимматлашдими? Депутат Кушербаев нархларни ўрганиб чиқди

© SputnikАвтозаправочная станция в Ташкенте
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Депутат Расул Кушербаев бензин нархларни ўрганиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда АИ 91 бензинининг минимал нархи 8 100 сўмга етди.
Бу ҳақда ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида пост ёзди.
Бензин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Иқтисод
Ўзбекистон бензин импортини 3,2 бараварга оширди
“Бу кетишда ҳамммамиз (халқ ҳисобидан хизмат автомобилида юрадиганлардан ташқари) автомобилга ҳаёт учун хавфи юқори бўлган газ баллонларини ўрнатишга мажбур бўламиз ёки шундоқ ҳам олдиндан пулини тўлаб, ойлаб навбат кутиб зўрға етган автомобилимиздан воз кечамиз. Чунки бундай нархли ёқилғини кўпчиликни чўнтаги кўтармайди.
Камига ёқилғи нархининг ошиши бошқа истеъмол товарлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам нархлар кўтарилишига олиб келиши мумкин”, - деб ёзган депутат.
Бироқ, бироз вақт ўтгач, юқорида ёзилган пост депутат каналидан ўчириб ташланди ва ўрнига Кушербаев шахсан Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархларини ўрганиши акс этган видео пайдо бўлди.
"Бугун кеч бўлишига қарамай бензин қуйиш шаҳобчаларида бензин нархи ва сифати билан қизиқдик.
"Ўзбекнефтгаз" тизимидаги шаҳобчаларда бензинлар сифати бўйича лаборатория текширувида АИ 80 маркаси 85, АИ 92 маркаси эса 94 маркасида бўлиб чиқди. Сифатга гап йўқ. Шаҳобчалар кун-у тун ишламоқда.
АИ 80 марка 5900 сўм, АИ 92 марка эса 7900 сўмдан сотилмоқда. АИ 91 бензини бир йилдан буён сотувда йўқ экан. Ушбу маркадаги бензин асосан хусусий бензин шаҳобчаларида қолибди.
Юқоридаги нархлар фақат "Ўзбекнефтгаз" тизимидаги бензин қуйиш шаҳобчаларида амал қилмоқда. Қолган хусусий бензин сотувчи ташкилотларда эса нархлар турлича.
Айтганча, истеъмолчи сифатида ҳар қандай шахс шаҳобчадан харид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиши мумкин экан. – деб ёзган Кушербаев.
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди
Эслатиб ўтамиз, бензин шу ёз бошида қимматлашган эди. Мутахассислар бу фактни сотувчилар томонидан бошланғич нархларнинг ошиши билан боғлашган.
Чакана сотувчилар АИ-80 бензинининг бошланғич нархини бир тонна маҳсулот учун ўртача 6 863,3 минг сўмдан 6 970,8 минг сўмгача оширди. Шу муносабат билан АИ-80 бензинининг ўртача нархи 6 958,6 минг сўмдан 7047,1 минг сўмгача кўтарилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 млн долларга тенг бўлган 281,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинди. Автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробарга ошди.
Бензин асосан Россия (139 млн литр), Туркманистон (121 млн литр), Қозоғистон (16 млн литр) ва Ироқдан (3,6 млн литр) олиб келинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала