Дунёда

Афғонистон қарзларни тўлаш учун БМТдан 90 миллион доллар ёрдам сўради

Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Афғонистоннинг "Дэ Афганистан брешна ширкат" (DABS) энергетик корпорацияси БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси(UNAMA)дан 90 миллион долларлик ёрдам сўради. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу маблағлар электр энергиясини етказиб берувчилар олдидаги қарздорликни қоплаш учун зарур.
Илгарироқ DABS Афғонистоннинг қўшни давлатлар олдида электр энергияси учун қарздорлиги 62 миллион долларга етганини маълум қилган эди.
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жамият
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор
Жумладан, Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси учун 9,9 миллион доллар қарз бўлиб қолган.
Ундан ҳам олдинроқ DABS электр энергияси экспортёри бўлган қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга - қарздорликни қоплаш ваъдаси баён этилган мактубни йўллаб, электр энергияси етказиб беришни тўхтатмасликни илтимос қилган эди.
Ўз навбатида, Тожикистон ва Ўзбекистон мавжуд қарздорликка қарамай, қишки мавсумда электр токи узатишни тўхтатмасликлари ҳақида расман баёнот берганлар.
Йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш учун корпорация БМТ тузилмаларига ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Корпорациянинг собиқ раҳбари Дауд Нурзайнинг айтишича, электр таъминотининг ўчирилиши нафақат Қобул, балки бутун бошли Афғонистонда гуманитар фалокатни юзага келтириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала