Спорт

Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилди

© Ассоциация футбола УзбекистанаВ Бекабаде открылась футбольная академия “Реал Мадрид”
В Бекабаде открылась футбольная академия “Реал Мадрид” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Академияда ўқув-машғулот жараёнлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон металлургия комбинати АО бошқаруви раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари, шунингдек, “Реал Мадрид“ клубининг яқин ўтмишдаги машҳур футболчиларидан бири Алваро Арбелоа ва бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаВ Бекабаде открылась футбольная академия “Реал Мадрид”
В Бекабаде открылась футбольная академия “Реал Мадрид” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
В Бекабаде открылась футбольная академия “Реал Мадрид”
Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, мазкур футбол академиясида барча шарт-шароитларга эга ётоқхона, ўқув бўлими ва замонавий ошхона мавжуд бўлиб, бу ерда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 7 та ёш тоифаларидаги гуруҳларда ёшлар таълим олади.
“Реал Мадрид” футбол академиясининг янги бинода иш бошлаши шаҳримиз ёшлари учун яна бир қулайлик бўлди. Берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, футболчиларнинг янги авлодини шакллантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз”, — дейди мазкур академия директори Акмал Шарипов.
Муассасада ўқув-машғулот жараёнлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Машғулотлар учун табиий ва сунъий футбол майдонлари, фитнес машғулотлари учун мўлжалланган иншоотлар фаолияти йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала