Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

“Газни босиш вақти”: Ўзбекистонда бензинга муқобил ёқилғи борми?

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишТопливораздаточная колонка на автозаправочной станции
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон 2021 йил январ-август ойларида 100 миллион долларга тенг бўлган бензин импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўп.
Шу билан бирга мамлакат оммавий равишда газга ўтмоқда ва электромобилларнинг ишга туширилишини кутмоқда. Энди нима бўлади ва эртага қайси ёқилғидан фойдаланилади?
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ўзбекистонда бензин қимматлашдими? Депутат Кушербаев нархларни ўрганиб чиқди
Республикада мотор ёқилғиси сифатида газдан бошқа қандай муқобил вариантлар борми, Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводларини қуриш керакми ёки ЕОИИга аъзо бўлиб, Россия ва Қозоғистон арзон хомашёсидан фойдаланиш осонроқми? Sputnik мухбири Мустақил ёқилғи иттифоқи вице-президенти Дмитрий Гусев билан булар ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбекистон бензин билан ўзоққа борадими?

Дмитрий Гусевнинг фикрича, янги нефтни қайта ишлаш заводлари қурилиши мантиққа тўғри келмайди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари сонини ҳам, газ билан ишлайдиган транспорт воситаларини ҳам кўпайтириш орқали мамлакатнинг ички бозорини оптималлаштириш янада истиқболли.
Бундан ташқари, электр энергияси ҳажмини ва арзон, технологик жиҳатдан ривожланган ва экологик тоза бўлган электротранспортларнинг сонини ошириш муҳим. Дмитрий Гусевга кўра, троллейбуслар кўп давлатларда 80 йилдан ошиқ муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда ва ўзларини жуда самарали кўрсатди. Уларнинг ўрнини электробуслар эгалламоқда, лекин уларнинг фойдаланишда ўзига хос қийинчиликлари бор. Агар шаҳарда электромобиллар сони кўпайтирилса, тармоқларга тушадиган юк ортади ва МДҲ кўплаб давлатларида улар совет давридан бери янгиланмаган - бунинг учун пул керак бўлади. Қуёшли Ўзбекистон иқлимини ҳисобга олган ҳолда келажак - янги технологияларда. Бироқ, яқин келажакда транспорт соҳасида технологик инқилоблар кутмаслик керак.
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Бозор тамойилларига ўтиш – бензин тақчиллиги муаммосини ҳал қилди – вазирлик
"Нафақат барқарор ривожланиш тамойилидан, балки иқтисодий самарадорликдан ҳам фойдаланиш муҳим. Аммо ҳақиқат шуни кўрсатадики, газ, бензин ва дизел ёқилғисидан фойдаланиш керак", - деб тушунтирди эксперт.
Гусевнинг сўзларига кўра, агар жамоат транспорти тармоғини фаол ривожлантирса, одамлар автобус, электробус, поезд, метро ёрдамида бир нуқтадан иккинчисига ўтишса, самарадорлик сезиларли даражада ошириб, умумий ёқилғи сарфини камайтириш мумкин.

ЕОИИ Ўзбекистондаги бензин масаласини ҳал қиладими?

Республика бензинни асосан Россия, Туркманистон ва Қозоғистондан импорт қилади. Гусевнинг фикрига қараганда, республиканинг ЕОИИга аъзо бўлиши унга бензин сотиб олиш нархларининг ўзгаришига бевосита таъсир қилмайди.
Экспертнинг айтишича, Ўзбекистонда ёқилғи сотиб олиш бўйича ҳеч қандай муаммоси йўқ. Барча постсовет давлатларининг муаммоси ягона - улар мамлакат ичидаги бозор ва чакана нархлар ўртасидаги фарқни қоплайдиган ёқилғи нархини субсидиялашга тўғри келади.
Бензин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ўзбекистон бензин импортини 3,2 бараварга оширди
"Ҳамма нарса республика ички бензин нархини ушлаб туришга қанчалик тайёрлиги ва шу орқали ички иқтисодиётни субсидиялашига боғлиқ", - деб тушунтиради эксперт.

Ўзбекистон учун ёқилғи рецепти

Дмитрий Гусев республикага автомобил эгаларини қўллаб-қувватлашда дифференциал ёндашув - мақсадли субсидиялар бўйича Россия тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди.
Топливные резервуары компании Colonial Pipeline в аэропорту города Шарлотт, США бензин компанияси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Америкаликларнинг бензинга пули етмаяпти: айбдор руслар
"Агар сизда мерcедес бўлса, унда сиз бензинни литрини 1,50 долларга сотиб оласиз. Агар кичик машинада кам даромадли бўлсангиз, худди шу нархда ёнилғи қуйясиз, лекин нархнинг ярми сизга кешбэк бўлиб қайтади", - тушунтирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мақсадли субсидиялар тизими - бу давлат қўллаб-қувватлашига чиндан ҳам муҳтож бўлган истеъмолчиларни ажратиш ва шу орқали бозорларни барқарор ривожланиш ва энергия самарадорлиги даражасига олиб чиқиш имконини берадиган оптимал чорадир.
Тўлиқ интервьюни видеомизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0