ИИББ Тошкент кўчаларида бир гуруҳ самурайлар нега югургани юзасидан изоҳ берди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Сешанба куни Тошкент кўчаларида "Наруто" персонажлари либосларига бурканиб олган номаълум шахслар омма эътиборини тортди
ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти кўчаларида кимларни учратмайсиз, дейсиз. Бу сафар йўловчиларни бир гуруҳ шинобилар туртиб кетишига сал қолди.
Сал ўтмай ижтимоий тармоқларда "Тошкент кўчаларида югураётган бир гуруҳ самурайлар" сарлавҳали видео тарқалди.
Видео кадрларда кўриниб турибдики, самурайлар гуруҳи йўловчилар эътиборини тортган ва ҳатто уларга манзур келган. Аҳоли уларни бажонидил мобил телефонларга видеога олиб, кадрларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида ресторан очилиши муносабати билан ёлланган актёрлар махсус кийимларда очилиш маросимига жалб қилинган.
Актёрларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0