Иқтисод

Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгачаси қоплаб берилиши мумкин

© Sputnik / Alexey Kudenko / Фотобанкка ўтишТоварные поезда стоят на станции Бекасово-Сортировочное
Товарные поезда стоят на станции Бекасово-Сортировочное - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Унга кўра, маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилиши мумкин.
Низомга кўра, экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:
экспорт қилувчи Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинган;
маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;
маҳсулотлар Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган (Афғонистонга экспорт қилинган ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
маҳсулотлар экспорт режимига жойлаштирилган (5000 АҚШ долларигача маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно);
экспорт шартномасида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, агентлик веб-сайти орқали тақдим этилади.
Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатларнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги, ҳужжатларда нотўғри, ишончсиз маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш компенсация тўлашни рад этишга асос бўлади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Иқтисод
Айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала