Мигрантлар Россиядан ватанига қарзга пул жўнатишлари мумкин бўлади

© Pexels / Pavel ChernonogovРабочий на стройке
Рабочий на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Аввалига мигрантлар “Мегафон”нинг барча салонларида 5-15 минг рубль қарз олишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Меҳнат мигрантлари Россиядан ватанига кредитга пул жўнатишлари мумкин.
Буни 11 октябрдан бошлаб “Золотая корона” тўлов хизматлари тизими ёрдамида амалга оширишнинг имкони бўлади, деб ёзади “Ведомости” нашри компания директорлар кенгаши раиси Николай Смирновга таянган ҳолда.
Аввалига мигрантлар кичик миқдорда қарз олишлари мумкин – 5-15 минг рубль. Кредитни “Страна экспресс” компанияси тақдим этади.
21 кун мобайнида кредит бўйича фоиз олинмайди, кейин у кунига 1 фоизни ташкил этади.
Смирновнинг сўзларига кўра, қарзни “Мегафон”нинг барча салонларида олиш мумкин бўлади. Кейин қарзни бошқа салонларда ҳам бериш имконияти кўриб чиқилади.
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалари ошди - Марказий банк
Янгиликлар лентаси
0