Жамият

Ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами
В Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Нукусда ҳарбийлар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан онлайн мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Хиндистон ўртасида имзоланган 2021-2022 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ келгуси йилда “Дўстлик-2022” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқуви ўтказилиши режалаштирилган.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида икки давлат ҳарбийлари иштирокида ўтказилиши кутилаётган ушбу ўқувлар Хоразм вилоятидаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Янгиариқ” умумқўшин полигони ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланган.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами
В Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
В Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами
Мазкур ўқувларни ўтказиш ҳамда меҳмон давлат вакилларининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифига бағишлаб видеоконференц алоқа тизими орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги офицерлари, Нукусдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ҳиндистон мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этиб, режалаштирилган ўқувларни муҳокама этишди.
Учрашув давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан “Янгиариқ” умумқўшин полигонининг жанговар имкониятлари, яратилган қулай шароитлар ҳамда амалий машғулотларни ўтказиш учун мавжуд ўқув-моддий база намойиш этилди.
Халқаро миқёсдаги ҳарбий машғулотлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳудудидаги ҳарбий полигонларида шу вақтга қадар ҳеч қачон ўтказилмаган.
Тадбир давомида меҳмон томон келгуси режада турган ўқувларни ўтказишни батафсил муҳокама этиш учун шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф билан келиш истагини билдирди. Суҳбат давомида ўқувларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган айрим масалалар бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала