Ўзбекистон интернатларида болалар сони икки баравар кўп - ЮНИСЕФ

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишРебенок в детском доме-интернате, архивное фото
Ребенок в детском доме-интернате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Болажон халқ деймизу, лекин Ўзбекистонда интернат ва болалар уйларда тарбияланаётганлар сони дунёнинг бошқа жойларидан кўра икки баравар кўп экан.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бор болаларни интернатга топшириш – жуда кўп учрайдиган ҳолат, деб хабар қилмоқда ЮНИСЕФ.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон интернатларида 2018 йилда жами 26532 нафар бола тарбияланган ва уларнинг аксарияти ногиронлиги бор бўлган болалардир. Ўзбекистонда ҳар 100 минг бола сонига интернатларда тарбияланаётган болалар сони 255 нафарни ташкил қилади. Бу дунёдаги ўртача кўрсатгичдан икки баравар кўп.
ЮНИСЕФ ҳисоботида, болаларни бундай муассасаларга жойлаштиришнинг асосий сабаби – камбағаллик, оилавий муаммолар, миграция ва ажралишлар дейилган.
“Болада ногиронлик бўлса ёки оилада моддий муаммолар бўлса, она-оналари уларни интернатларга топширишади. Бунда бола оила шароитида катта бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Болани оилдадан ажратгандан кўра, бундай оилаларга моддий ёрдам кўрсатган яхши”, - дейди Алия Юнусова, Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари омбудсмени.
Болаларни интернатларга топширилишига яна бир сабаб, айрим ота-оналарнинг бундай муассасалар тўғрисида нотўғри тасаввурга эга эканлиги ҳам сабаб бўлмоқда, дейди Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова.
“Ота-оналар болаларини интернатларга жойлаштираётган ота-оналар болам у ерда ҳамма нарса билан таъминланади деб ишонади. Аслида бундай эмас. Интернатда бола жамиятдан ажралиб, руҳий ва маданий тарбиядан ортда қолиб катта бўлади”, - дейди Сенат аъзоси.
Интернатда болалар учун қанча яхши шароит яратилмасин, у барибир уйдек бўлмайди, дейди Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов.
“Бундай ёпиқ муассасаларда биз болалар учун оила муҳитини ярата олмаймиз. Ҳар бир бола оилада катта бўлиши керак”, - деди вилоят ҳокими.
Дарҳақиқат, бутун дунё бўйлаб ўтказилган кўплаб тадқиқотлар, болани интернат ва меҳрибонлий ўйларида тарбиялаш, унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини исботлаган, дейди бола ҳимояси бўйича ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Антониа Людеке.
“Болани интернатда тарбиялаш унинг ақлий ривожланиши ва соғлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Бу кўп йиллик изланишлар натижасида тасдиқланган. Болалар, айниқса ёш болалар руҳий ва жисмоний ривожланишида жиддий ортда қолиши мумкин”, - дейди ЮНИСЕФ мутахассиси.
Ўзбекистонда интернатга топширилаётган болалар муаммосини чуқурроқ ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида ЮНИСЕФ Тошкент вилояти интернатларда тарбияланаётган болалар ҳақида маълумот тўплай бошлади. Изланиш натижаларига кўра, Ўзбекистон болаларни тарбия қилиш тизимига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Бундай ўзгаришлар қаторига, оилани сақлаб қолиш чоралари билан бир қаторда, болани уй шароитида тарбиялаш учун “қўшимча ёрдам дастурлари”, “ёрдам пакетлари” ҳам ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Мақсад - келажакда бундай интернатлар сонини камайтириш, ҳар бир бола учун индивидуал “ёрдам пакети” ишлаб чиқиш ва имкон қадар болани оила шароитида тарбиялашни сақлаб қолишдир.
Бу борада ЮНИСЕФ Ўзбекистон президентнинг янги интернатлар яратишни таъқиқлаш, бола тарбияси соҳасини ислоҳ қилиш, интернатлардаги болаларни босқичма-босқич оилаларга қайтариш сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Янгиликлар лентаси
0