Ўзбекистонда 87 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди

© СС0 / Unsplash / Ivan DiazШприц, иллюстративное фото
Шприц, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳудудлардаги исталган эмлаш пунктида 12 ёшдан катта болалар“Pfizer” вакцинаси эмланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 87 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“5 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 87 710 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар “Pfizer” вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда республикада оммавий эмлаш тадбирлари 3 138 та эмлаш пунктида ва 862 та ҳаракатдаги бригадалар томонидан амалга оширилмоқда. Ҳудудлардаги исталган эмлаш пунктида 12 ёшдан катта болалар ота-оналари ва васийларининг розилиги асосида коронавирусга қарши эмланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни “Pfizer” вакцинаси билан эмлаш бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0