Ўзбекистонлик бодибилдер аёл Эвелина Тошкентдаги ЖЧ ғолибаси бўлди

© Юрий КорсунцевЭвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте
Эвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонлик бодибилдер аёл Эвелина Юсупова жаҳон чемпионатида ғолибаси бўлди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкентда "Хумо Арена" спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этди, спортчиларнинг умумий сони 300дан зиёд.
Ҳакамларнинг қарорига асосан ўзбекистонлик бодибилдер аёл Эвелина Юсупова “WOMEN'S JUNIOR MODEL PHYSIQUE 21 YRS & UNDER” тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
© Юрий КорсунцевЭвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте
Эвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Эвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте
Sputnik Ўзбекистон мухбири спортчи билан суҳбатлашди.
Унинг сўзларига кўра, у беш йилдан бери бидибилдинг билан шуғулланади.
Сизда қачон бодибилдинг билан шуғулланиш истаги пайдо бўлди? Ҳаммаси нимадан бошланди?
Эҳтимол, ўзим учун яхшироқ бўлиш, спорт фаолиятида маълум ютуқларга эришиш - менга мотивация бўлди.
© Юрий КорсунцевЭвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте
Эвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Эвелина Юсупова заняла первое место на XII чемпионате мира по бодибилдингу в Ташкенте
Бундай кўринишга эга бўлиш учун нимадан воз кечишга тўғри келди?
Биринчи навбатда бу - вақт, кунига 4та машғулот, спорт залда 6 соат ўтказаман.
Ҳаммасини ташлаб, одатдаги ҳаёт тарзига қайтишни хоҳлаган пайт бўлганми?
Мен фақат 3,4 ўринни эгаллаган пайтлар бўлди, афсусланганман, лекин бу менга мотивация бўлиб, янада кўпроқ машқ қилишга ундади.
© Yuriy KORSUNTSEVXII чемпионат мира по бодибилдингу в Ташкенте
XII чемпионат мира по бодибилдингу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
XII чемпионат мира по бодибилдингу в Ташкенте
Куч машқларини бажариш учун кунига қанча овқатланиш керак. Рацион нимадан иборат ва калория миқдори қанча?
Мен кунига 1 килограмм қайнатилган товуқ кўкраги, 2та қайнатилган тухум, тахминан бир ҳовуч ёнғоқ ва 7та ош қошиқ гречка истеъмол қиламан, бу тахминан 1300 калория.
Бодибилдинг бўйича XII жаҳон чемпионати ғолибаси бўлганингизда қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз? Сиз учун бу кутилган ҳолат бўлганми ёки сюрприз бўлдими?
Ростини айтсам, мен ҳайратда қолдим, чунки бундан олдин мен фақат 2,3-ўринни эгаллаганман. Бугун эса иккинчи тоифадаги чемпион деб эълон қилишди, мен ҳайратда қолдим, тан оламан, мен учун бу жуда қувонарли бўлди.
© SputnikВ Ташкенте в Humo Arena проходит XII чемпионат мира по бодибилдингу
В Ташкенте в Humo Arena проходит XII чемпионат мира по бодибилдингу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
В Ташкенте в Humo Arena проходит XII чемпионат мира по бодибилдингу
Сизнингча, Ўзбекистондаги аёллар бодибилдинг келажаги қандай?
Албатта, агар давлатимиз бунга катта эътибор берса, у ривожланади ва бу соҳада рақобат кучаяди ва шунинг учун ривожланади, одамлар айнан шу спорт турига қизиқишни бошлайди.
Бугун олдингизга қандай вазифалар қўйгансиз? Уларга қандай эришмоқчисиз?
Мен бу спорт турида янада ривожланиб, шарафли ўринларни забт этишни хоҳлайман. Шунингдек, профессионаллар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам бор, у ерда рақобат жуда катта, умид қиламанки, келажакда менга омад кўлиб боқади, совриндор бўламан.
Келгусида эса мен ўз шогирдларимни тайёрламоқчиман, уларнинг ғалабаларидан хурсанд бўлишни истайман.
Янгиликлар лентаси
0