Жамият

Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спортзалда шуғулланмоқда

© Telegram / kunuzQashqadaryoВ Кашкадарье ученики школы занимаются физкультурой на прогнившем полу спортзала
В Кашкадарье ученики школы занимаются физкультурой на прогнившем полу спортзала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Шаҳрисабз туманидаги Ғилoн қишлоғида жойлашган бу мактабнинг 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали 2007 йил қурилган.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 58-мактабда ўқувчилар поли чириб кетган спортзалда шуғулланишаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бу ҳолат тегишли масъуллар иштирокида ўрганилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тумандаги Ғилoн қишлоғида жойлашган бу мактаб 1967 йил қурилган. 2014 йилда 200 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилган. Мавжуд 2 та 240 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланган.
© Telegram / kunuzQashqadaryoВ Кашкадарье ученики школы занимаются физкультурой на прогнившем полу спортзала
В Кашкадарье ученики школы занимаются физкультурой на прогнившем полу спортзала - Sputnik Ўзбекистон
1/3
В Кашкадарье ученики школы занимаются физкультурой на прогнившем полу спортзала

2/3

3/3

Бундан ташқари, 2019 йилда мактаб филиалига давлат инвестиция дастури асосида 96 ўринли ўқув биноси қурилган. Шундан сўнг, мактабнинг жами қуввати 776 ўринли бўлган. Ҳозирги кунда бу ерда 557 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Бошқарма хабарига кўра, мактабнинг 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали 2007 йил қурилган. Мактаб тоғли ҳудудда жойлашганлиги, ер ости сувлари ер юзасига яқинлиги, намгарчилик юқорилиги натижасида спорт залининг пол қисми жуда тез вақтда яроқсиз ҳолатга келган.
“2022 йил "Маҳаллий бюджет" ҳисобидан мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, мактаб спорт залини бирламчи таъмирлаш чоралари кўрилмоқда”, - дейилган хабарда.
Учебники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Жамият
Қашқадарёда жиноятчилик 70 фоизга ортди, ўқувчилар ўқув йилини китобсиз бошлади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader