Россия

Россия АҚШни кимёвий қуролларини йўқ қилишига даъват этди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишПлощадка открытого хранения обожженных боеприпасов с отравляющими веществами для последующей утилизации
Площадка открытого хранения обожженных боеприпасов с отравляющими веществами для последующей утилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россия кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро конвенцияга тўлиқ амал қилади, АҚШ ўзининг кимёвий қуролларини йўқ қилмаган.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россиянинг Вашингтонгдаги элчихонаси АҚШни кимёвий қуролсизлантириш дастуриини бажаришга чақирди. Бу хақда РФнинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонасининг маълумотларига таяниб РИА Новости хабар қилди.
“Россия кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро конвенцияга амал қилган ҳолда 2017 йилда щз кимёвий қуроллар заҳираларини тўла йўқ қилган. Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бу ҳодисани тегишлича ҳужжатлаштирган. Айни дамда АҚШ дунёдаги ягона ўзининг улкан кимёвий қудратини йўқ қилмаган давлат бўлиб қолмоқда”, – дейилган элчихона хабарида.
“Вашингтонни қисқа фурсатларда ўзининг кимёвий қуролсизлантириш дастуриини амалга ошириб, дунёни ушбу катта офатдан ҳимоялаб ҳамда халқаро мажбуриятларини бажаришига даъват этамиз” – дея қўшимча қилди элчихона.
Шунингдек, элчихона, Россия тарафга айтилган кимёвий қуролдан фойдаланиш айбловларни рад этди ва бу "агрессив ташвиқот кампаниясидир” деб хулоса қилди РФнинг Вашингтонгдаги дипломатик корпуси.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader