Россия

Россияда коронавирус қурбонлари сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

© Sputnik / Илья ПиталевМедицинские работники перевозят тело умершего
Медицинские работники перевозят тело умершего - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россияда пандемия бошлангандан буён энг юқори ўлим кўрсатгичи қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россияда кеча коронавирусдан 929 киши вафот этди. Бу пандемия бошлангандан буён энг юқори кўрсатгич. Бу ҳақда коронавирус тарқалишига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.
“Ўтган суткада 929 та ўлим тасдиқланди... Россияда коронавирусдан ўлганлар 212 625 кишини ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.
Хусусан, Москвада 71, Санкт-Петербургда 55, Свердлов вилоятида 46 киши вафот этган.
Ўтган кун давомида Россияда 25 133 киши коронавирус аниқланган. Жами касалланганлар сони 7,6 миллиондан ошиб кетган. Шулардан 6,7 милллиондан зиёди (+19 841) тузалиб кетган.
Қайд этиш жоизки, бир неча кундан буён Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудлари эпидемиологик вазиятдан келиб чиқққан ҳолда карантин чораларини қайта жорий этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала