Россиялик актёрлар голливудлик ҳамкасбларини ортда қолдириб, биринчи бўлиб коинотга учишди

© POOL / Медиабанкка ўтишСтарт ТПК "Союз МС-19" со съемочной группой фильма "Вызов"
Старт ТПК Союз МС-19 со съемочной группой фильма Вызов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
"Миссия невыполнима" фильмини коинотда суратга олмоқчи бўлган Том Круз ва режиссёр Даг Лайман энди камида иккинчи бўлади. Артистлар центрифига, ортиқча юк, барокамералар ва мураккаб машқлар каби синовлардан ўтишди ва эндиликда вазнсизлик ҳолатида ишлашга тайёр.
Коинотдаги актриса - энди эртак эмас. Бундай номга "Вызов" ("Чақириқ") фильми бош қаҳрамони Юлия Пересильд сазовор бўлди. "Артист хушмуомала, сезгир ва очиқ бўлиши керак", - дейди Юлия. –Коcмонавтларда эса бунинг акси: диққат жамланган бўлиши лозим. Аммо мен ҳозир кўпроқ актриса ёки космонавт эмас, балки мўъжиза олдида турган инсонман.
Байконур – лойиҳа амалга ошириладиган кундаги марказий локациядир. Бу ердан инсоният тарихида илк бор "киноэкипаж" "Союз МС-19" фазо кемасида коинотга жўнайди.
"Вызов" - бу илмий-маърифий лойиҳа. Бироқ сюжет тафсилотлари сир тутилмоқда. Маълуми шуки, у шифокор қиз (Пересильд) ҳақидаги драматик фильм. У бир ой ичида парвозга тайёргарлик қўриши ва Халқаро космик станцияга йўл олиши ва у ерда экипаж аъзоларидан бирининг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашиши керак бўлади.
Национальный музей воздухоплавания и астронавтики в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Popular Mechanics Россияга космосдан зарба бериш имконини ўрганди
Бундай махфийликдан кўпчилик хижолатда. "Сценарий ҳатто парвозларни бошқариш маркази мутахассисларидан ҳам сир тутилган. Агар Марказ режачилари ва операторлари, тиббий таъминот гуруҳи нимани кутишни билмаса ва фақатгина ҳолатга қараб иш кўришга мажбур бўлишса, ахир бу унчалик тўғримас. Бу экипаж иши самарадорлиги ва хавфсизликка ҳам таъсир ўтказади", — дея таъкидлади РИА Новостига берган интервьюсида 1-тоифадаги инструктор-фазогир-синовчи, космосда уч марта бўлган шифокор, РФА тиббий-биологик муаммолар институти директори ўринбосари Олег Котов.
Йўл – лойиҳа иштирокчиларини тайёрлашнинг муҳим қисми. Юлия Пересильд "киноэкипаж" жамоаси дублёрлари билан хавфсизлик нуқтаи-назаридан бошқа-бошқа автобусларда ҳаракатланишини айтади. "Кўпинча туя подаларини учратамиз. Улар ҳар хил наслда ва ранглари ҳам турлича, бизни карвонни ўтказиб юбориш учун хоҳламайгина йўл четига ўтишади. Баъзан чарчоқ ва ҳаддан зиёд кўп ишлаганимиздан автобуснинг ўзида ухлаб қоламиз, лекин бўш вақт бўлди дегунча йўл-йўлакай ҳам фильм устида ишлаймиз, репетиция қиламиз", - дея ўз таасуротлари билан бўлишади актриса.
Юлдузлар шаҳарчаси - анъанага кўра, космик порвозга даъвогарларни танлаб олиш майдонига айланди. Лойиҳада иштирок этишни истаганлар Космонавтларни тайёрлаш марказида соатлаб вақтларини ўтказишга мажбур бўлдилар.
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Савдо, космос ва туризм: ЕОИИ бош вазирлари саммити якунлари
Синовлар оддий бўлмади. Оториноларинголог, офтальмолог кўригидан ташқари номзод актрисалар (Пересильддан ташқари, Софья Аржаковская, Алена Мордовина ва учувчи Галина Каировалар) центрифугада, барокамерада бўлишди, узлуксиз тезлашувни ўзларида синаб қўришди. Шунингдек, улар сувда турли гуруҳ элементларини бажаришга, "қурук машғулотларда" қатнашишга мажбур бўлдилар, вазнсизлик ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.
Клим Шипенко коинотга учган ва фильм олган биринчи режиссёрга айланади. Бироқ бу мавзу у учун янгилик эмас: 2017 йилда у орбитал станция тўғрисидаги "Салют-7" кинокартинасини суратга олган. Ундан ташқари Шипенко "Золотой орёл" мукофотининг икки карра лауреати бўлиб, Россия ва МДҲда энг кассабоп бўлган "Холоп" фильми муаллифидир.
Экипаж менюси турли хил таомлардан иборат бўлиб, у уч маҳал овқатланишни ўз ичига олади. "Киноэкипаж" аъзолари учун хеч қандай истиснога йўл қўйилмайди: ҳаммаси стандарт бўйича.
Заседание суда по делу А. Навального - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
АҚШ шериклари билан бирга Россияга Навальний бўйича саволлар йўллади
"Биринчи куни уларни нонуштага тухум билан майдаланган чўчқа гўшти, творог, "Русское" печеньеси ва витаминлар кутмоқда. Тушликка эса икра, гўштли боршч, азу, Бородино нони, олмали десерт. Кечки овқат картошка пюресидан гуляш, яшил ловия салати ва занжабилли печеньедан иборат. Кун давомида қаҳва, чой, какао ичилади", - дейди Россия Фанлар академияси тиббий-биологик муаммолар институти овқатланиш бўлими бошлиғи Александр Агуреев.
Ноқулайлик экипаж учун одатий ҳолга айланади, чунки тортишиш кучи бўлмаганида уйқу, ўзини парваришлаш ва бошқа "дунёвий" нарсалар ҳақиқий синовга айланиши ҳақиқат. Пересильд ва Шипенко тажрибали космонавтлардан қандай қилиб ювиниш ва дам олиш ҳақида ўрганганларини ҳикоя қилишади.
"Деворларга тегмасдан ухлаш жуда ноқулай. Сиз шунчаки спальний мешокда сузасиз. Агар кундузи толиққан бўлсангиз, ҳатто чарчоқ жуда кучли бўлган тақдирда ҳам ухлаб қолиш қийин", - дейди космонавт Олег Котов РИА Новости билан суҳбатда.
Запуск космического корабля Ю. А. Гагарин с космодрома Байконур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Гагарин яна космосда — “Союз” кемаси янги экипаж билан парвози - видео
Бундан ташқари, Халқаро космик станцияда чироқлар ўчирилмайди, вентиляторлар ва ишлаётган ускуналарнинг шовқини доим эшитилиб туради.
Жамоани танлаб олиш жараёни жуда қатъий бўлди. Шу боис, Пересильд ва Шипенко уларни нима кутаётганини тахминан билади. Бош аёл роли учун танлов очиқ кечди, финалгача етиб келган 20 нафар номзод тиббий эксперт комиссиясидан ўтди (тиббий ва психологик талаблар, жисмоний тайёргарлик, касбий яроқлиликни текшириш учун).
Парвоз комиссиясидан Пересильд ва унинг дублёри Алена Мордовина муваффақиятли ўтишди. Ва режиссёр Шипенко, оператор Алексей Дудин билан биргаликда бир неча ой давом этган тезлаштирилган ўқув курсига қатнадилар.
Горящий метеор во время входа в атмосферу Земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?
Рус эстрадаси примадоннаси актриса Пересильдни қўллаб -қувватлаган ҳолда унга мурожаатнома ёзди:
"Азизам Юлечка, сен бу воқеага узоқ тайёргарлик кўрдинг. Модомики, инсон узоқ вақт қийналар экан, охир-оқибат у албатта, муваффақият қозонади. Шунчаки қанотларни ёзиб, аввалги "менинг" устидан учиб ўтишинг керак, холос. Айтганча, сендан илтимос, ажойиб сайёрамизга кузги бўса йўллашни унутмагин. Биз сени кутамиз. Қайтиб кел!", - дейди Алла Пугачева видеода.
Икки ҳафталик парвоздан сўнг, "киноэкипаж" Юлдузлар шаҳарчасида реабилитация қилинади. Тажрибали космонавтларнинг сўзларига кўра, қисқа муддатли парвозлардан сўнг, тана одатда етти кун ичида тикланади. Ва шундан кейингина ҳаммага уйига кетишига рухсат берилади.
Видеофакт: космонавт запечатлел северное сияние с борта МКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2021
Шимол ёғдуси космосдан қандай кўринади — МКС бортидан видео
"Клим вақти -вақти билан сценарийни ўзгартиради, менинг ролимни мураккаблаштиради. Ёд олишга тўғри келади - ва бу биз мактабда ёдлаган шеър эмас, бу проза. Биз сингари нопрофессионал актёр учун бу қийин. Лекин ҳаракат қиляпмиз", - дейди кема капитани, Пересильдни ХКСга етказиб қўядиган космонавт образи ижрочиси Антон Шкаплеров. "Мен космонавтларни таниганимдан сўнг сценарийни уларга мослаштирдим" - дейди Шипенко.
Унинг сўзларига кўра, қолган актёрлар космос билан боғлиқ блок тугагач танлаб олиниши кутилмоқда.
"Вызов"да Сергей Бурунов, Владимир Машков, Татьяна Догилева роль ўйнаши мумкин эди. Шунингдек, Шипенко дримкастда Полина Агуреева, Олег Новицкий ва Пётр Дубровин тилга олган эди. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.
Комплекс ПВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2020
С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари
Сайёҳлар коинотда 2000-йиллар бошларида пайдо бўлган. Биринчи сайёҳ асли Италиядан бўлган америкалик тадбиркор Деннис Тито бўлган. Ундан кейин фазога асосан турли мамлакатлар ишбилармонлари парвоз қилишган. 2015 йилда қўшиқчи Сара Брайтман саёҳати режалаштирилган эди, лекин у кейинчалик бундан воз кечган.
Парвозга тайёргарлик турист учун ниҳоятда қимматлигига қарамай (бу бир неча ўн миллионлаб долларгача боради), хоҳловчилар кўп. Мана оқибатда киноактриса ва режиссёр биринчи марта парвоз қилишади.
"Киноэкипаж" вазнсизликдан аллақачон завқ олиб улгурди. Юлия Пересильднинг тан олишича, улар ўзи билан жуда кўп қоғоз пакетларни олишган, бироқ бу пакетлар ҳеч кимга асқотмаган.
Белка ва Стрелка лақабли фазогир-итлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2020
Космосга йўл очган совет фазогир итлари – мозийга назар
"Биз вазнсизликда бир марта учганимиздан афсусдамиз", - дейди актриса.
Трансляция, асосан, француз, инглиз, испан ва рус тилларида узатилади. Бундан ташқари, уни дунёнинг исталган жойидан кузатиш имконияти мавжуд.
Лойиҳанинг кўрсаткичлари ҳайратланарли. "Киноэкипаж" 12 кунни космосда ўтказади - қайтиш эса 17 октябрга режалаштирилган. Шипенко тахминан 35-40 дақиқалик кадрлар охирги қисмга киритилади деб умид қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, у "коинотга оид саҳналар максимал даражада коинотда суратга олинишини" хоҳлайди.
Байконурдан учиш ҳақидаги трансляцияни жонли эфирда кўриш мумкин. "Союз МС-19" бошқариладиган транспорт кемасининг суратга олиш гуруҳи билан учирилиши Первый каналнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек "Старт" онлайн-платформасида ва "Москино Космос" кинотеатрида онлайн тарзда узатилади.
Янгиликлар лентаси
0