Колумнистлар

Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир

© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишФрегат "Адмирал Горшков" провел успешный пуск ракеты "Циркон"
Фрегат Адмирал Горшков провел успешный пуск ракеты Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
“Циркон” гипертовушли ракеталар Россияга ҳақиқатдан суверен ва енгилмас бўлиб қолишга кўмаклашмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россия мудофаа саноат мажмуаси илмий-техник инқилобни амалга ошириб, дунёда муқобили бўлмаган, гипертовуш соҳасида ғарб ишланмаларини ўн йилларга ортда қолдирадиган мажмуани яратди.
“Северодвинск” кўп нишонга олувчи атом сувости кемаси 4 октябрь куни бир суткада иккинчи марта Оқ денгизда “Циркон” гипертовушли қанотли ракетани Баренцево денгизидаги шартли нишон бўйлаб муваффақиятли ишга туширди. Ракета 40 метр чуқурликда, сувостидаги ҳолатда ишга туширилди. Бироз олдинроқ сувости кемасининг экипажи сувустидаги ҳолатда синов нишонини муваффақиятли бажарганди.
Шунга ўхшаш сериялар – технология ютуғи ва Россия Ҳарбий-денгиз флотидаги (ҲДФ) муҳим воқеа, энг янги “Циркон” ракета мажмуасининг яширинлик, тенги йўқлиги ва ишончлилигининг яққол намойиши.
Тяжелый атомный ракетный крейсер Адмирал Нахимов в Баренцевом море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Сиёсат
Focus: "Посейдон" ва "Циркон" Россияга қудратли давлат мақомини сақлаб қолишга ёрдамлашади
Юқори даражадаги аниқлик ва мисли кўрилмаган тезлик – олти сонияда 1000 км, - денгиз ва қуруқликдаги (авиаташувчи кема гуруҳлари, ҳарбий-денгиз ва авиация базалари, эҳтимолий душман ҳудудининг чуқурликдаги, жумладан, Пентагоннинг Атлантика океани соҳилидан 184 км узоқликда жойлашган стратегик объектларини) эҳтимолий кўплаб нишонларини йўқ қилишга қодир. Бортида “Циркон” ракетаси бўлган сувости кемаси 1000 км узоқликда душманнинг кўзига кўринмаган ҳолда ҳар қандай нишонни мўлжалга олишга қодир.
“Циркон”ларни Россия Ҳарбий-денгиз флотига етказиб бериш 2022 йилда бошланади. Август ойида “Армия-2021” халқаро ҳарбий-техника форумида Россия Мудофаа вазирлиги 2025 йилгача мўлжалланган (бошқа тафсилотлари очиқланмаган) шартнома тузди. “Циркон” мажмуасининг асосий буюртмачиси – Ҳарбий-денгиз флоти, аммо истиқболда қуруқликдаги модификациялар ҳам кутилмоқда.
“Military Watch” нашри таъкидладики: битта “Ясень” янги қанотли ракеталар билан икки марта АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) авиаташувчи гуруҳини йўқ қилиши мумкин. Аввалроқ америкалик адмирал Чарлз Ричард Россиянинг гипертовушли ракеталари катта таҳдид туғдиришини қайд этганди, чунки Қўшма Штатларнинг замонавий ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаалари ҳатто уларни таъқиб қилолмайди.
Со скоростью света: в РФ испытали новую гиперзвуковую ракету Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2020
Видео
Аниқ ва тез: Россияда “Циркон” гипертовушли ракета синовдан ўтказилди
АҚШ ҲДКнинг “Атлантикада Россиянинг сувости фаолиятини” доимий кузатиш учун жанговар кемаларни яратишга уриниши ноумидсизликдан дарак беради. Бунинг истиқболи йўқ: “Ясень-М” лойиҳаси сувости кемалари жуда сассиз, сезгир ва тездир. Аввалроқ америкалик ҳарбий денгизчилар Атлантика океанида “Северодвинск”ни бир неча ҳафта мобайнида топа олишмаганди.

Жанговар устунлик

“Циркон” юқори аниқликка эга қанотли ракета мажмуаси дунёда биринчи бўлиб 1000 км дан зиёд узоқликда давомли гипертовушли парвозни “ўзлаштирди”. Соатига 10 минг км атрофидаги тезликда ҳаракат қилиб, атмосфера зид қобиқларида маневр қила олади. Бу ўз двигателининг тортиши эвазига амалга оширилади. Қанотли “Циркон”лар денгиз ва қуруқликдаги нишонларни мўлжалга олиш учун соддалаштирилган, 3С14 универсиал кема мажмуаларидан ишга тушишга мослаштирилган, яъни “Калибр” ва “Оникс”лар билан биргаликда қўлланишлари мумкин (вазиятга қараб танланади).
Ўрта муддатли истиқболда 885М “Ясень-М” лойиҳасининг тўққизта кўп нишонли атом сувости кемалари (сув сиғими 13800 тонна, сув остига тушиши – 520 метргача, автономлиги – 100 сутка, сувости тезлиги – 31 узел), “Иркутск” сувости кемаси ва “Адмирал Нахимов” ракетали крейсери қуроллантирилади. “Циркон” Россия ҲДФни дунёдаги зарба бериш қудрати бўйича илғор ўринларга олиб чиқади, “ҳамкорлар” эса мум тишлаб қолишади.
АҚШ Қуролли кучларининг стратегик қўмондонлиги раҳбари Чарлз Ричард Россиянинг гипертовушли қуролланишда етакчилигини тан олиб бўлди. “The National Interest” нашри илгари “Северодвинск” ядро ёки оддий усулдаги 32 та “Калибр” 3М-14К қанотли ракеталари билан қуролланганини хабар қилганди. Унинг радиуси 2500 километрдан зиёд ва “Қўшма штатларнинг асосий ҳудуди учун хавф туғдиради”. Мана энди эса “Циркон” ҳам Дунё океанидаги ноқулайликка қўшилмоқда.
Қайд этиш жоизки, “Ясенларнинг” асосий вазифаси – “Огайо” туридаги ракетаташувчи сувости кемалар жанговар патрули ҳудуди ва НАТО ядровий мамлакатларининг авиаташувчи зарба берувчи гуруҳларини кузатиб бориш.
Гипертовушли “Циркон”лар аввало АҚШ ҲДКнинг эҳтимолий зарбаларини чеклайди. Америка ҳудуди фақат Пентагоннинг Россияга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларидан жабр кўриши мумкин.
Шу билан бирга, Россия бешинчи авлод атом сувости флотинининг асосларини яратмоқда.

АҚШда гипертовуш билан боғлиқ муаммолар

Россиянинг “Авангард”, “Кинжал”, “Циркон” гипертовушли ракеталари 10 дан 20 Махгача тезлик дадил ҳаракат қилади. Америка макетлари шикоятлар билан ишга туширилмоқда, лекин ҳали учмайди. “Rapid Response Weapon” ва “Hypersonic Air-Air Weapon Concept” лойиҳаси доирасида бир неча муваффақиятсизликлар 20 сентябрь куни биринчи муваффақиятга олиб келди, шекилли. Саккиз ой очида биринчи марта америка қурилмаси тезлиги гипертовуш чегарасига етди, яъни 5 Мах, бироқ ҳаракат қилиш ва узоққа учиш назоратнинг холис воситалари билан тасдиқланмаган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги истиқболли тадқиқотлар лойиҳалари агентлиги (DARPA) ҳеч қандай тафсилотларни очиқламади (ҳатто самолёт моделини). DARPA вакили янги синовлар йил охирида бўлиб ўтишини маълум қилди. Хорижий экспертлар бундай муваффақиятга шубҳа билан қарашмоқда.
Испытание гиперзвуковой ракеты Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2020
Колумнистлар
Тўхтатиб бўлмас “Циркон” – Россия АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий режаларига зарба берди
АҚШда гипертовушли ракеталарни қуролланишга қабул қилиш ҳатто муҳокама қилинмаяпти. Пентагоннинг “Lockheed Martin Missiles & Fire Control” лойиҳасининг AGM-183A ARRW гипертовушли аэробаллистик ракетаси устидан катта шикоятлари бор. AGM-183A маҳсулотлари бирорта ҳам муваффақиятли парвозни бажармади, июль ойидаги омадсиз синов таҳлили давом эттирилмоқда.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 2022 йилги бюджетдан 12 та синов ракеталари учун 161 миллион доллар сўрашди. ҲҲК вазири Фрэнк Кендалл “олға силжиш суръатларидан” норози.
АҚШ юқори технология қуролланиш пойгасида Россия, Хитой ва ҳатто Шимолий Кореядан ортда қолишни камайтиришга уринмоқда. Аммо америкача оптимизм чегара билмайди – “Lockheed Martin” Алабама штатида (ARRW) AGM-183A гипертовушли ракета ишлаб чиқариш заводини очмоқда. Бунинг ҳам ўз мантиғи бор: битказилмаган F-35 “суперсамолёти” бортида АҚШнинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари харид қиладиган учмайдиган “гипертовушли” ракета эга бўлиши шарт.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала