Дунёда

Telegram фойдаланувчилари бир кунда 70 миллионга кўпайди

© Sputnik / Григорий СысоевTelegram
Telegram - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Facebook ва WatsAppдаги носозликлар туфайли Telegram 70 миллион янги фойдаланувчиларга эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 06 окт – Sputnik. Facebook тармоғида содир бўлган носозликлар туфайли Telegramда 70 миллиондан кўпроқ янги фойдаланувчилар руйхатдан ўтган. Бу хақда Telegram асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига таяниб РИА Новости хабар қилди.

“Кеча Telegram иловасида рекорд даражада янги фойдаланувчиларнинг рўйхатдан ўтганлигига гувоҳ бўлдик. Бошқа платформалардан биз томон кўчиб ўтган 70 миллионга яқин фойдаланувчиларимизни илиқ кутиб олдик”, – деб ёзган Дуров ўзининг телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни кечқурун Facebook, Instagram ва WhatsApp тармоқлари деярли 7 соат вақт мобайнида ишламай қолган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг сабаби, дастурий таъминотни янгилашда хатолар юз бергани бўлган. Ушбу техник носозлик оқбиатида Facebook акциялари 8 млрд. долларга арзонлашгани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала