Колумнистлар

Хафа бўлди. НАТО блоки қудратли ҳарбий кучга эга бўлган аъзосидан айрилиши мумкин

© AP Photo / Mindaugas KulbisВоеннослужащих американской национальной гвардии, архивное фото
Военнослужащих американской национальной гвардии, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
АҚШ билан бўлиб ўтган қизғин кескин баҳс-мунозаралардан сўнг Парижда НАТОдан чиқиш ҳақида ўйлаб қолишди.
ТОШКЕНТ, 06 окт – Sputnik, Ксения Мельникова. АҚШ билан бўлиб ўтган кескин баҳс-мунозаралардан сўнг Парижда НАТОдан чиқиш ҳақида ўйлаб қолишди.
Байден қўнғиродан кейин вазият бироз юмшагандай бўлди. Лекин Эмануэль Макрон Ангела Меркелдан кейинги Европа Иттифоқининг вориси бўлишни истаб, статегик мустақиллик ғояларини фаол тарзда тарғиб қилиб келмоқда.
Французлар ўз манфаатларини ҳурматда бўлишига ҳаракат қилишмоқда. Лекин бунга узоқдаги эмас, балким Европанинг ўзидаги ҳамкор давлатлар йўлига ғов бўлиши мумкин.
Флаг Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Дунёда
Франция илк бор АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олмоқда

Чиқиш вақти келди

Франция ўзини-ўзи алдамасдан НАТОдан чиқиб кетиши лозим. Ва шу билан Шимолий атлантика альянсини космик хавфсизлик йўналиши бўйича “мукаммаллик тажрибаси” марказини Франциянинг Тулуза шаҳрида қуриш режасини чиппакка чиқариш кераклигини Миллий Мажлис депутати, чап қанот "Итоатсиз Франция" раҳбари Жан-Люк Меланшон айтиб ўтди. Унинг бу борадаги фикрларини "Миллий бирлашма" раҳбари Марин Ле Пен ҳам қўллаб-қувватлайди. Америкага нисбатан бўлган адоват сиёсий рақибларни бирлашишига олиб келди.
Ахир уларнинг бундай кескин гапларини тушуниш қийин эмас: чунки ҳозирда Франция ва АҚШнинг дипломатик можаролари энг қизғин палласидадир. Франциянинг Naval Group компанияси Австралия билан 12 сув ости кемаларини қуриш бўйича жуда катта контрактга имзо чекиши кўзда тутилган эди, аммо лекин Австралия америка субмариналарини афзал кўриб АҚШ билан шартнома тузди ва бу Франциянинг қаттиқ аразлаб қолишига сабаб бўлди.
Официальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россия
Захарова: AUKUS ҳамкорлиги тузилиши НАТО учун шок бўлди
Ярага туз сепиб, АҚШ, Буюк Британия ва Австралия мудофаа ва хавфсизлик соҳасида янги AUKUS альянсини тузганликларини эълон қилишди - Францияни таклиф қилиш нари турсин – огоҳлантириб ҳам қўйишмади. Ахир Париж ўзини Тинч океани минтақасида Вашингтон билан теппа-тенг муҳим ўйинчи деб ҳисобларди.
Демак, 56 миллиард еврога баҳоланган контракт музокаралари бузилиши Франция учун чинакамига кучли зарба бўлди. Улар буни АҚШ томонидан “орқадан пичоқ санчиш” ва “тарсак” қўйиш деб қабул қилишди ҳамда Парижнинг бошқа англосаксон иттифоқдошлари билан алоқаларини мавҳумликка олиб келиб ҳаттоки оғир оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Аналитика
НАТО Қора денгиз бўйича аниқ қарорга келди - Россия жавоби қандай бўлади?
Франция АҚШдаги элчисини Вашингтонга қайтаришга кўрсатма берди. Австралиядаги элчиларини ҳам қайтариб олди. Бу орада Франция мудофаа вазири Флоранс Парли чиқиш қилиб, Вашингтонни анча йиллардан бери ишончли шерик деб ҳисобламаслигини таъкидлади.
Эмамануэль Макрон ҳам бу орада жим ўтирмади, АҚШ билан биргаликда Чесапик денгиз жангининг 240 йиллигини нишонлашни бекор қилиб, ҳаттоки декабрь ойида АҚШда бўлиб ўтиши режалаштирилган деморкатия форумиди ҳам қатнашишни хоҳламади. Макрон очиқчасига айтди: у содир бўлган воқеани шахсий ҳақорат деб қабул қилди, шунинг учун у НАТОда қолишнинг мантиқийлигини муҳокама қилиш ниятида.
Черноморский флот РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Россия
Россия ҳарбийлари чегарани бузган НАТО кемасига огоҳлантирувчи ўт очди
Франция тарихига назар солсак, бундай ҳодиса илгари бошидан ўтганига гувоҳ бўлиш мумкин. 1966 йилда генерал Шарль де Голль америкаликлардан ҳурмат талаб қилиб ўз мамлакатини шимолий альянснинг ҳарбий структураларидан олиб чиқиб кетган, фақат сиёсий иштирокини қолдирган ҳолда. Николя Саркози қудратга келганда мамкалат 2009 йилда яна қайта НАТОга қўшилди. Айтганча, ўша даврда бунга қаршилар ҳам бўлган, эй кўзларингни очинглар НАТОга аъзо бўлиш мамлакатимизни АҚШга қарам қилиб қўйиши мумкин деган иддаолар билан социалистлар Миллий мажлисга ўзларининг вакилларини ҳам юборишган.

Бирлашган фронт билан АҚШга қарши

Бу можарода Европа Иттифоқи Франция томонида бўлди. Брюссель ҳам бунга ўзининг фикрини билдирди: Париж билан шартномани йўқ қилиниши – бу бутун бошли Блок учун чақириқ. Байденнинг Европадаги иттифоқчилари билан ярашишга бўлган ҳаракатлари, Трамп даврида анча бузилган муносабатларни юмшатишга бўлган саъйи-ҳаракатлари чипакка чиқди.
Шундай бўлсада, субмарина воқеаларидан сўнг Дональд Трамп европаликлар учун мақбул суҳбатдош бўлиб чиқди – ҳар ҳолда у ўзининг муддаосини беркитмасди. Европа кенгашининг раҳбари Шарль Мишель фикрига кўра, ҳозирда Вашингтон унчали бир ишонли шекик эмас, шунинг учун унга камроқ таяниб ўз шахсий мудофаа куч-қудратини барқарорлаштириш лозим.
Провокация британского эсминца в Крыму – первые кадры с места событий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Видео
Россия ҳарбийлари Қора денгизда НАТО кемасига огоҳлантирувчи ўт очишди - видео
Айни бир пайтда Брюсельда мустақил қуролли кучлар яратишни анчадан бери орзу қилинаётганлигини яшиширмаяпти. Лекин режалар режалигича қолиб кетмоқда, чунки: ҳар сафар Польша, Буюк Британия ва Балтия мамлакатлари бунга қарши чиқишади. Америк Қўшма Штатлари ҳам бунга ўз сабабларига кўра қарши: ахир бу уларнинг Европадаги таъсирини заифлашишига олиб келади.
Буюк Британиянинг The Telegraph нашри ҳозир шу ишларни қилишни айни пайти эканлигига ишонч билдирмоқда, хусусан, Макронни бу вазифани уддалай оладиган – энг мақбул лидер номзод сифатида кўрмоқда.
Ангела Меркелнинг Германия канцлери лавозимидан кетиши, Франция президентига бирлашган Европада биринчи рақамли сиёсатчи бўлишига замин яратмоқда, кейин эса ҳарбий интеграция ғоясини илгари суриш имконини пайдо қилмоқда.
Франция 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқида раислик этади. Шунингдек, келаси йилда мудофаа масалалари бўйича саммит ҳам бўлиб ўтади. Унда тезкор муносабат кучлари борасида аниқлик киритилиши кутилмоқда.

Сайлов олдидан тайёргарлик

Айни пайтда Франциянинг ўзида президентлик кампанияси бошланган. Сайловлар 7 ойдан сўнг бўлиб ўтади. Ҳозирча Президентликка эҳтимолий номзодлар сифатида Макроннинг ўзини ҳамда Меланшона ва Ле Пенларни кўрсатишмоқда. Шунингдек, журналист ва сиёсатшунос Эрик Земмур номзоди ҳам бор. У аллақачон теледебатларда мунтазам қатнашиб келмоқда, лекин у сайлов пойгасига қўшилганини ҳали тасдиқламади.
Учения Sea Breeze 2021 начались с провокаций у берегов Крыма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Видео
НАТО ҳарбий машқлари Қрим яқинида провокациялар билан бошланди - видео
"Макроннинг ҳозирги ташқи сиёсатдаги қадамлари унинг машҳурлигига ҳисса қўша олмади. Лекин жамоатчилик сўровларида у ҳалигача пешқадамлик қилиб келмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ички муаммолари бор: кўп ислоҳотлар олдинга силжимаган. Президент эса ташқи кузрларни максимум ўйнатишга ҳаракат қилмоқда", – деб тушунтирди Россия Фанлар Академияси Европа институтининг етакчи илмий ходими Сергей Федоров.
Россия Халқаро ишлар кенгаши бош директори Андрей Кортунов унинг фикрига қўшилмоқда: "Мамлакат ички сиёсатида деярли ҳеч нарса олдинга қараб силжимаяпти. Бу эса ўз навбатида муаммоларни ташқи сиёсатдаги муваффақиятлар билан қоплашга уринишларга олиб келмоқда, буюк давлат мақоми - бу француз сайловчиси учун қандайдир бўш товуш эмас".
Эсминец ВМС США Fitzgerald - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Дунёда
Қора денгизга НАТОнинг иккита ҳарбий кемаси кириб келди
Ҳозир Париж учун жудаям қулай шароитдир. "Британия ИТдан чиқиб кетгандан сўнг, Франция Европа Иттифоқидаги ягона ядровий куч бўлиб турибди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Европа Иттифоқидаги ягона аъзоси бўлиб қолди. Бу эса француз амбицияларини ҳосил бўлишига олиб келмоқда. Макрон безижга маълум шароитлар юзага келса, Европа Иттифоқидаги шерикларини Франция ядровий арсенали ёрдамида ҳимоя қилиши мумкинлигини айтмаган.", – деб қўшимча қилди эксперт.
Бироқ, Кортунов бир нарсага аминки: муносабатлар кескинлашганига қарамай, 50 йил олдинги вазият такрорланмайди ва Франция барибир НАТОдан чиқмайди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аллақачон Парижга етиб келган, Франция элчиси Филипп Этьен эса Вашингтонга қайтиб жўнаб кетган. Бу орада республикада етказилган зарарларни қолпанишини кутишмоқда, шу жумладан маънавий зарарларни ҳам.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала