Яшнободда “Лада” ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди

© ГУВД г. ТашкентаВ Яшнабадском районе водитель “Лада” сбил велосипедиста
В Яшнабадском районе водитель “Лада” сбил велосипедиста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Oбуна бўлиш
Велосипедчи транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида “Лада 11184” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да тумандаги Жарқўрғон кўчасида рўй берган. “Лада 11184” автомобилни ишончнома асосида бошқараётган 23 ёшли А.Ж. транспорт воситалари учун кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Тошкентда “Дамас” уриб юборган 10-синф ўқувчиси вафот этди
Оқибатда велосипедни бошқарган 36 ёшли Р.С. олган тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0