Дунёда

Бельгияда дунёда биринчи экоқабристон пайдо бўлди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишДеревянный гроб
Деревянный гроб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Ушбу қабристонда жойлар сотилмайди, фақат 25 йилга ижарага берилади. Ушбу вақт ичида қабрга қўйилган ҳамма нарса "табиатнинг бир бўлагига" айланиб кетиши керак.
ТАШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Бельгияда дунёда биринчи экологик хавфсиз қабристон пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда "Европульс".

Қабристон бор-йўғи 600 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда жойлар сотилмайди, фақат 25 йилга ижарага берилади. Ушбу вақт ичида қабрга қўйилган тобут ва матолар, инсон танаси "табиатнинг бир бўлагига" айланиб кетиши керак, - дейилади хабарда.

Янги қабристонда марҳумларни фақат қайта ишланган ва биологик чириб кетиши мумкин бўлган тобутларда кўмишга рухсат берилган. Шунингдек бу ерда қабрлар устига ёдгорлик, панжара ёки бошқа қурилмалар ўрнатиш ҳам таъқиқланган.
Қабристонда ўрнатилган барча ўриндиқлар ёғочдан ясалган. йўлаклар атрофида дарахтлар экилган бўлиб, ушбу дарахт шохларига марҳумнинг исми ёзилган чумчуқ уя ўрнатиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader