Дунёда

Финляндия ёш эркакларни Moderna вакцинаси билан эмлашни тўхтатди

© СС0 / Unsplash / Hakan NuralВакцина, иллюстративное фото
Вакцина, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Гап Spikevax вакцинаси ҳақида бормоқда. Ушбу вакцина финляндиялик ўғил болалар ва 30 ёшгача бўлган эркакларга қўлланилмайдиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Финляндияда ёш эркакларни американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Spikevax вакцинаси билан эмлашни тўхтатишди. Бу ҳақда РИА Новости Финляндия соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот миллий институти вакили Мико Салминенага таяниб хабар бермоқда.
"Келажакда Moderna ишлаб чиқарган Spikevax вакцинасини 30 ёшгача бўлган эркаклар ва ўғил болаларга инъекция қилиш тақиқланмоқда. Бу вакцина ўрнига улар Biontech-Pfizer билан эмланади", - деб айтган Мико Салминена.
Чоршанба куни Швеция ва Дания юрак касалликлари ривожланиб кетиши хавфи мавжудлиги туфайли ушбу вакцина билан эмлашни тўхтатишган эди.
Айни дамда Финляндияда 72% аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлган, 84%и эса вакцинанинг биринчи дозасини олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader