Жамият

IT Park эшитиш қобилияти чекланган болалар учун ўқув курсларни ташкил қилди

© It-ParkIt-Park открыл курсы для слабослышащих детей
It-Park открыл курсы для слабослышащих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Эшитиш қобилияти чекланган болалар учун компьютер курслари сурдо таржима ёрдамида олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. IT Park эшитиш қобилияти чекланган болалар учун ўқув курсларни ишга туширди.
Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болалар учун ахборот технологиялари соҳасида сифатли ва арзон таълим беришга мўлжалланган бўлиб, тингловчиларга Microsoft Office, Scratch дастурлаш тили, шунингдек HTML вa CSS дастурлари, Photoshop вa Corel Draw ёрдамида график дизайн, компьютер саводхонлиги ва веб-технологиялар 2 босқичда ўргатилади.
Ўқувчиларга ахборот технологиялари соҳасида етакчи мутахассислар бўлган мураббийлар ҳамроҳлик қилади. Курс ўқувчилари сурдо таржима ёрдамида олиб борилади ва унинг битирувчилари "One Million Uzbek Coders" курсига кириш имконига эга бўлади.
Ўқув курслари IT Park ва Халқаро электрон алоқа иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала