Мирзиёев янги сайланган Япония бош вазирига табрик йўллади

© AFP / TORU HANAIПремьер-министр Японии Фумио Кисиду
Премьер-министр Японии Фумио Кисиду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Oбуна бўлиш
Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кисида 4 октябрь куни янги бош вазири этиб сайланган эди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фумио Кисидага унинг Япония бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзиёев мактубида мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳият халқлар фаровонлиги йўлида ҳар томонлама рўёбга чиқишига ишонч билдирилган.
Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кисида 4 октябрь куни мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланган эди. Унинг номзодини 448 нафар парламентарийлардан 311 нафари қўллаб-қувватлаган. Бунга қадар Кисида 2012-2017 йилларда Япония ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0