Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

© REUTERS / Saeed Ali AchakzaiСемья афганских беженцев с вещами возле железнодорожной станции в Чамане, Пакистан
Семья афганских беженцев с вещами возле железнодорожной станции в Чамане, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Икки мамлакатнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, дипломатлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг айрим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон доимо бу мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келганини таъкидлаганди. Ҳозирги мураккаб шароитда ҳам жафокаш афғон халқига мамлакат қўлидан келган барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда. Хусусан, яқинда афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Aфғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор - ТИВ
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader