Айрим ўзбекистонлик мигрантлар Кореядан депортация қилинди - сабаблар

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Сеул
Города мира. Сеул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Oбуна бўлиш
Жанубий кореяга 5 ойлик мавсумий ишларда ишлаш учун жўнаб кетган Ўзбекистонлик мигрантлар депортация қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Жанубий Корея Республикасига Ўзбекистондан борган меҳнат мигрнатлари мамлакатдан депортация қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистонлик беш юзга яқин меҳнат муҳожирлари Е-8 визаси билан 5 ойлик мавсумий ишларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига жўнаб кетишган.
Лекин, мигрантларнинг баъзилари 5 ойлик муддат келишига яқин ўз иш жойларини тарк этишган ва бу билан шартнома шартларини жиддий равишда бузишган.
Қонунбузарлар маҳаллий Корея миграция хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.
Депортация қилинган мигрантларнинг аниқ сони очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама меморандумга имзо чекишган. Унга кўра, Е-8 визаси Ўзбекистонликларга Жанубий Корея ҳудудида 5 ой муддатга шартнома асосида ишлаш ҳуқуқини беради.
Янгиликлар лентаси
0