Беш номзод:
Ўзбекистон президенти сайловида кимлар иштирок этмоқда

Барча сиёсий партиялар ўз номзодларини кўрсатишди, келинг улар билан яқинроқ танишайлик. Президентликка номзодлар нима таклиф қилмоқда?
Сайлов саналари
14−20 октябрь
муддатидан олдин овоз бериш
24 октябрь
сайлов куни
3 ноябргача
якуний натижалар
1
5 йил
Ўзбекистонда президент бўлиш муддати
2
>50%
Биринчи босқичда ғалаба учун тўплаш керак бўлган овозлар миқдори. Акс ҳолда номзодлар сайловнинг иккинчи босқичида беллашади
3
2 номзод
Агар бирорта ҳам номзод 50%дан ортиқ овоз жамлай олмаса, энг кўп овоз тўплаган 2 номзод иккинчи турда беллашади
4
15 кундан бир ойгача
Сайловнинг иккинчи турини ўтказиш муддати
5
ғолиб
Иккинчи тур ғолиби овозлар сонига қараб белгиланади
6
33%
Сайлов бўлиб ўтганини тан олиш учун унда камида сайловчиларнинг 33% иштирок этиши керак
24 октябрь куни сайлов участкалари иш тартиби
Сайлов участкалари эрталаб 8:00 дан кеч соат 20:00 гача ишлайди
Сайлов участкаларида бўлган барча тиббий ниқобда бўлиши, ўзаро алоқаларни чеклаши, ижтимоий масофа сақлаши ҳамда санитайзерлардан фойдаланиши керак
Агар сайловчининг тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлса, у сайлов участкасига киритилмайди, лекин кўчма сайлов қутиси ёрдамида ташқарида туриб овоз беришга рухсат берилади
Сайлов бошланишидан 6 соат олдин сайлов қўмитасининг барча участкалари дезинфекция қилинади
COVID-19 билан касалланганлар учун уйда ёки тиббиёт муассасаида овоз беришга рухсат берилади
Ҳар бир сайлов участкасида камида бир нафар тиббий хизматчи навбатчилик қилади. У сайловчилар тана ҳароратини ўлчаш ва ниқоб тақишни текшириб туради
Муддатидан олдин овоз бериш тартиби
1
Бундай имконият сайлов куни ўз уйида бўлмайдиган фуқаролар учун яратилган
2
Сайлов участкасига, муддатидан олдин овоз бериш эҳтиёжи ва унинг сабаблари кўрсатилган ариза билан мурожаат қилиши керак бўлади
3
Муддатидан олдин овоз бериш учун белгиланган кунларнинг бирида сайлов участкасига келиб овоз бериш керак
Хорижда яшаётган фуқаролар қандай овоз бериши керак
Сайловдан камида 15 кун олдин ўзига энг яқин манзилда жойлашган сайлов комиссиясига ариза бериши керак ёки saylov.mfa.uz саҳифаси орқали рўйхатдан ўтиши керак.
24 октябрь куни сайлов участкасига келиб овоз бериши керак
Хорижда жойлашган сайлов участкаларида ҳам муддатидан олдин овоз бериш имконияти мавжуд
Номзодлар

1
Баҳром Абдуҳалимов
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси номзоди

1
Туғилган санаси
1959 йил 27 февраль
2
Туғилган жойи
Тошкент
3
Миллати
ўзбек
4
Таълими
олий
5
Ўқиш жойи
Тошкент давлат университети
6
Мутахассислиги ва илмий даражаси
— шарқшунос-филолог
— тарих фанлари доктори
Меҳнат фаолияти
1981-1983
СССРнинг Ливиядаги элчихонаси ходими
1983-1985
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаменти ходими
1985-2003
Тошкент давлат Шарқшунослик институти кичик илмий ходими, илмий ходими, олим котиб, Шарқшунослик институти директори ўринбосари
2003-2004
Тошкентдаги Вестминстер университети проректори
2004-2006 ва 2008-2014
Шарқшунослик институти директори
2006-2008
Миллатлараро муносабатлар ва диний ишлар бўйича президент давлат маслаҳатчиси
2011 йилдан
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти
2020 йилдан
«Адолат» партияси сиёсий кенгаши раҳбари
Номзод дастури
«Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони»
• Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари аҳамиятини ошириш

• Мустақил ва адолатли суд тизимини яратиш

• Кам таъминланган аҳоли учун бепул ҳуқуқий ёрдамни кенгайтириш

• Сифатсиз маҳсулот ва асоссиз нарх ошириш учун жазони кучайтириш

• Ягона тергов органи — Тергов қўмитаси тузиш. Жазони ўташ муассасаларини Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказиш

• Энг кам маош миқдори ва яшаш учун керак бўладиган маблағ тушунчаларини қонунга киритиш

• Турар жой нархини кескин тушириш ва ижтимоий ҳимояланмаган фуқароларни муниципал уй-жой билан таъминлаш

• Табиий газ ва электр билан биринчи навбатда ички истеъмолчиларни таъминлаш

• Барчани муносиб пенсия билан таъминлаш

• Икки ёшдан катта бўлган барча ёш болаларни мактабгача таълим билан таъминлаш

• Олий таълим квоталарини бекор қилиш

• 2030 йилга қадар илм-фан соҳасини молиялаштиришни ЯИМнинг 2%га етказиш

• 2030 йилга қадар Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш

• Аёлларни қўллаб-қувватлаш ва оилани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериш

• Иқтисодий рақобат — имкон қадар, давлат бошқаруви — керак бўлганда

• Иқтисодда монополиянинг барча турини йўқ қилиш, UzAuto Motors имтиёзларини камайтириш


2
Мақсуда Ворисова
Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди
1
Туғилган санаси
1961 йил 20 январь
2
Туғилган жойи
Тошкент
3
Миллати
ўзбек
4
Таълими
олий
5
Ўқиш жойи
Тошкент тиббиёт институти
6
Мутахассислиги
терапевт-шифокор
Меҳнат фаолияти
1984-1987
Тошкент тиббиёт институти интернатураси
1987-1989
Тошкент шаҳар Учтепа туман 6-сонли поликлиника шифокори
1989-2018
Тошкент вилояти Зангиота тумани «Назарбек» қишлоқ врачлик пунктида шифокор-терапевт
2009-2014
Зангиота туман халқ депутатлари кенгаши депутати
2014 йилдан
Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши депутати
2015 йилдан
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси
2018
Зангиота тумани 19-сонли оилавий поликлиника мудираси
2018 йилдан
ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари
Номзод дастури
«ИЖТИМОИЙ ТЕНГЛИК ВА АДОЛАТ ТАРАФДОРИМИЗ!»
• Аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ солиш тизимини жорий этиш

• Меҳнатга лаёқатли фуқароларни, энг кам яшаш харажатлардан 1,5 баравар кўп маош билан таъминлаш, уларнинг шахсий ташаббусларини рағбатлантириш

• Олис ва чекка ҳудудларга шифокор ва ўқитувчиларни жалб қилишни рағбатлантирадиган дастурлар татбиқ этиш

• Кам таъминланган фуқароларни бепул бирламчи тиббий ёрдам билан таъминлаш

• Барча фуқароларни минимал бепул ижтимоий хизматлар билан таъминлаш

• Қаровсиз болалар ва ёлғиз қолган кекса ёшли фуқароларга алоҳида эътибор бериш

• Ўрта муддатларда Ўзбекистонда камбағаллик даражасини икки баравар қисқартириш

• Иқтисоднинг инновацион соҳаларига молиявий ва солиқ имтиёзлари бериш

• Ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётда давлатнинг тартибга солувчилик ролини янада мустаҳкамлаш

• Яшаш учун керак бўладиган энг кам маблағ тушунчасини қонунда белгилаш

• Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида туман ва шаҳар инвестицион фондлари ташкил қилиш

• Саноат ипотекаси — тижорат банклари маблағлари эвазига корхоналар қуриш ва уларни тадбиркорларга кредит ёки лизинг шартномалари асосида бериш

• Озиқ-овқат ва ҳаёт учун муҳим маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳар бир ҳудуднинг маҳаллий ривожланиш дастурини тузиш

• Иқтисодда тизимли ислоҳотлар, давлат қарзи ва сармоялар масаласини жамоатчилик билан муҳокама қилиш

• Кундалик эҳтиёж маҳсулотлари ва озиқ-овқат нархлари устидан Давлат ва Жамоатчилик назорати ўрнатиш

• Ижтимоий дўконлар яратиш, кам таъминланган фуқароларни озиқ-овқат билан таъминлаш давлат дастури тузиш

• Ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар учун арзон уй-жой қуришни қўллаб-қувватлаш

• Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида яшил ҳудудларни кенгайтириш

• Давлат томонидан фуқароларга бепул бериладиган тиббий хизматлар ва дорилар рўйхатини тузиш

• Барча болаларни мактабгача таълим билан таъминлаш, инклюзив таълим тизимини ривожлантириш

• Аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун кафолатланган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, судларда халқ вакиллари иштирокини таъминлаш

3
Алишер Қодиров
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси
1
Туғилган санаси
1975 йил 12 март
2
Туғилган жойи
Тошкент
3
Миллати
ўзбек
4
Таълими
олий
5
Ўқиш жойи
Эгей университети (Туркия, Измир), Тошкент молия институти, Давлат бошқаруви академияси
6
Мутахассислиги
филолог, иқтисодчи
Меҳнат фаолияти
1996-1997
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Жиззах бошқармасида етакчи мутахассис
1997-2008
Жиззах вилояти Давлат Мулки бошқармасининг етакчи мутахассиси
2008-2015
Жиззах вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси раҳбари
2015 йилдан
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
2017-2019
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
2019 йилдан
«Миллий тикланиш» партияси Марказий кенгаши раиси
Номзод дастури
«ҚАДРИЯТЛАРГА ТАЯНГАН ТАРАҚҚИЁТ»
• Болалар боғчаларини давлат томонидан таъминлаш ва тарбиячилар маошини ошириш

• Ҳар бир ўқитувчининг маошини унинг рейтинги асосида белгилаш: дарс бериш даражаси қанча юқори бўлса, маош ҳам шунча юқори

• Иш стажи 10 йилдан ошган ўқитувчилар маошига 50% қўшимча тўлашва ўқитувчиларни 50 ёшида пенсияга чиқариш

• Олий таълим вазирлигини бекор қилиб, ОТМларда ўзини-ўзи бошқариш тизимини жорий этиш

• Партиялар рўйхатлари ва бир мандатли округлар бўйчиа парламент сайловлари ўтказиш

• Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ролини кучайтириш ва ҳокимларга кенгаш раиси вазифасини эгаллашни таъқиқлаш

• Ягона Тергов Қўмитаси ташкил қилиш ва жазони ўташ муассасаларини Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказиш

• Иқтисодни бошқаришда давлат ролини камайтириш, монополияларни бекор қилиш, хусусийлаштиришни кенгайтириш, жумладан коммунал хўжалик ва энергия манбаалари соҳасида ҳам

• Иқтисодий ва бошқа имтиёзларни фақат қонун асосида белгилаш, президент ва Ҳукумат қарорлари асосида эмас

• 2026 йилга қадар капитал ва солиқ амнистияси

• Иқтисодга исломий молиялаш элементларини киритиш

• Вояга етмаган болалари бўлган аёллар иш соатларини камайтириш

• Миллий урф-одат ва қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгилаш

• Ўзбек тили мақомини мустаҳкамлаш — тил ўргатиш марказларига субсидия бериш

• ОАВни ҚҚСдан озод қилиш

• Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини тезлаштириш

4
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди
1
Туғилган санаси
1957 йил 24 июль
2
Туғилган жойи
Жиззах вилояти Зомин тумани
3
Миллати
ўзбек
4
Таълими
олий
5
Ўқиш жойи
Тошкент ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти
6
Мутахассислиги ва илмий даражаси
— муҳандис-механик
— техник фанлар номзоди
Меҳнат фаолияти
1981-1992
Тошкент ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти кичик илмий ходими, катта ўқитувчи, доцент
1990-1992
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати
1992-1994
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими
1995-2003
Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати
1996-2001
Жиззах вилояти ҳокими
2001-2003
Самарқанд вилояти ҳокими
2003-2016
Ўзбекистон бош вазири
2016 сентябрь – декабрь
Ўзбекистон президенти в.б.
2016 йил декабридан
Ўзбекистон президенти
Номзод дастури
«ИНСОН ҚАДРИ УЧУН»
● Вазифа — 5 йилда ЯИМ миқдорини 1,6 баравар ошириб, камбағалликни камида 2 баравар камайтириш, 2030 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг долларга етказиш

● Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, 2023 йил охирига қадар инфляция миқдорини 5%гача камайтириш, давлат қарзини ЯИМнинг 50−60%идан ошишига йўл қўймаслик

● 2022 йидан бошлаб туман бюджетининг камида 5%ини маҳаллий аҳоли таклифлари асосида уларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга йўналтириш

● ЯИМда хусусий сектор улушини 80%га, экспортда 60%га етказиш

● Энергетика бозори ва банк секторини эркинлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ўсишига шароит яратиш

● 2023 йилдан бошлаб ҚҚС миқдорини 15%дан 12%га тушириш, 2022 йилдан бошлаб корхоналар мулки солиғини 2%дан 1,5%гача

● Турли соҳаларда монополиялар фаолиятини чеклаш, жумдан йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти ва ободонлаштириш соҳаларида ҳам

● Жамиятда аёллар мавқеини ошириш, аёллар орасида ишсизликни камайтиришга алоҳида эътибор бериш

● Камбағалликка қарши кураш, кам таъминланган фуқаролар билан ишлаш, бепул тиббий хизматлар

● Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада давлат бошқарув ролини камайтириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, яйловларни тиклаш

● Мактабгача таълим билан 80%, олий таълим билан 50% аҳолини қамраб олиш

● Тиббиётни молиялашни икки баравар ошириш, хусусий тиббиёт улушини 25%га етказиш

● Ҳудудий ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш: шаҳарларда 19 млн м2 замонавий уйлар қуриш, яшил ҳудудларни кенгайтириш

● Маҳалла ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш, партиялар ролини ошириш, давлат хизматчиларини конкурс асосида танлаб олиш

● Хусусий нотижорат ташиклотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни икки баравар ошириш

● Қонунчиликни эркинлаштириш: 10та ҳаракатни жиноий жавобгарликлар рўйхатидан чиқариш, юмшатувчи ҳолатлар сонини 10тадан 15тагача ошириш

● Давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулки декларацияларини босқичма-босқич жорий этиш

● Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

● ЖСТга аъзо бўлиш, ЕОИИга интеграцияни чуқурлаштириш, бошқа ҳамкор давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш

5
Нарзулло Обломуродов
Ўзбекистон Экологик партияси вакили
1
Туғилган санаси
1975 йил 22 январь
2
Туғилган жойи
Самарқанд вилояти
3
Миллати
ўзбек
4
Таълими
Олий
5
Ўқиш жойи
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Бирмингем университети (Британия)
6
Мутахассислиги ва илмий даражаси
— иқтисодчи
— иқтисод фанлари номзоди
Меҳнат фаолияти
1996-2001
«Deloitte and Touche» халқаро аудит компанияси ва Миллий банк ходими
2001-2008
Марказий банк илмий-текшириш маркази ходими, Банклар ассоциацияси ва Республика фонд биржаси ходими
2008-2017
Тошкент тўқимачилик институти ҳамда Тошкент молия институтида кафедра мудири ва факультет декани
2017-2020
Президент Администрацияси ходими
2020-2021
Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
с 2021
Ўзбекистон Экология партияси Марказий кенгаши раиси
Номзод дастури
«БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ»
● «Яшил» иқтисод тамойиллари асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини тезлаштириш, экологик тоза технологияларга ўтишда давлат ёрдами кўрсатиш

● «Яшил» технологиялар соҳаларида илмий тешириш ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш миқдорини ошириш

● Мамлакат иқтисодида «Яшил» сектор улушини 30%гача ошириш, ҳар йили иқтисоднинг 7%га ўсишини таъминлаш

● 2050 йилгача углеродли энергия манбааларидан фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш

● Экология тўғрисидаги қонунларни тизимга солиш — Ўрмон, Сув ва Экологик кодекслдар ишлаб чиқиш

● Давлат экологик экспертиза тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик муҳокамасини йўлга қўйиш

● Экологик қонунчилик устидан жамоатчилик ва парламент назоратини ўрнатиш

● Аҳолининг 90% тоза ичимлик сув билан таъминлаш

● Йирик шаҳарлар ва саноат марказларини зарарли моддалар билан заҳарланиш даражасини 1,5 баравар камайтириш

● Сув тежаш технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими яратиш

● Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 40%, саноат чиқиндиларини 20%га етказиш

● Қўриқланадиган табиат ҳудудлари майдонини республика ҳудудининг 12% миқдорига етказиш

● Қурилиш жараёнида ҳам дарахт кесишга киритилган мораторийни сақлаб қолиш

● Орол денгизи фожеаси оқибатларини юмшатиш чораларига алоҳида эътибор бериш

● Атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатгани учун қонуний жавобгарликни кучайтириш

● Экологик зарар кўрган ҳудудларда кам таъминланган фуқароларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш

● Мактабгача таълим билан аҳолининг 100%ини қамраб олиш, олий таълим билан - 40%

● Жамиятда экологик маданиятнинг Миллий дастурини ишлаб чиқиш

● Атроф муҳит ҳақида миллий ҳисоботлар, таҳлилий материалларни доимий чоп этиб туриш
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала