Иқтисод

Табиий газ импорти божхона божидан озод қилинди

© AFP / HAIDAR MOHAMMED ALIОгонь на газоперерабатывающей станции
Огонь на газоперерабатывающей станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Жорий йил 1 октябрдан табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Унга кўра, 2021 йил 1 октябрдан табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси нол фоиз миқдорида белгиланади; юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.
2022 йил 1 январдан бошлаб муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:
сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда республика бюджетига ўтказилади;
танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
2022 йил 1 январдан эса қуйидагилар бекор қилинади:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси;
фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонус.
2022 йил 1 январдан:
геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади.
Ушбу лицензия тўловининг 70 фоизи – республика бюджетига, 15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига, 15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга ҚҚС суммасини қоплаб бериш ариза берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Жамият
“Ҳудудгазтаъминот”: Табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмайди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала