Ҳодисалар

ТДИУ собиқ проректори Идиев қайси иш доирасида қидирувга берилгани маълум қилинди

© Пресс-служба ТГЭУБывший проректор Ташкентского государственного экономического университета Нодир Идиев
Бывший проректор Ташкентского государственного экономического университета Нодир Идиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмаслиги айтилди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) муассаса собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилгани юзасидан расмий муносабат билдирди.
Олийгоҳ айрим электрон нашрларда тарқалган собиқ проректор Идиев август ойида университет томонидан қидирув берилгани ҳақидаги хабарни рад этган.
“Вазиятга ойдинлик киритиб ўтамиз. Нодир Фозилович Идиев “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган давридаги ишлари сабаб қидирувга берилган. Идиевга қўйилаётган айблов унинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги фаолияти билан боғлиқ эмас”, - дейилган хабарда.
Қайд этиш жоизки, июль ойида Бухорода “Асакабанк” собиқ мансабдорлари Осиё тараққиёт банки ажратган 2 млн долларни талон-торож қилгани аниқлангани хабар қилинган эди. Маҳаллий ОАВлар Идиев айнан шу иш доирасида қидирувга берилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ҳодисалар
ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилди
“Асакабанк” маълумотларига кўра, Нодир Идиев 2016 йилда (июнь-август) “Asaka Invesment” бошқаруви раиси ўринбосари, 2017 йилда эса банкнинг ички аудит хизмати бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Ҳозир Нодир Идиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноий иш очилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала