Афғонистонда шиялар масжидида портлаш содир бўлди

© Sputnik / Стрингер  / Медиабанкка ўтишНа одной из улиц города Кундуза
На одной из улиц города Кундуза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон шимолида содир этилган ушбу мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.
ТАШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Афғонистоннинг Қундуз вилояти, Хон-Обод шаҳрида жойлашган шия масжидларнинг бирида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, маҳаллий манбааларга таяниб.
Фожиа жума намози вақти содир бўлган. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча эълон қилинмаган, лекин гувоҳлар айтишига кўра вафот этганлар камида 60 киши, жароҳатланганлар 200 киши бўлиши мумкин.
Ҳозирча Афғонистонда содир этилган ушбу мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0