Дунёда

АҚШда полиция 28 ёшли мигрантни отиб ўлдирди

© FotoliaСотрудник американской полиции
Сотрудник американской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
АҚШда полиция 28 ёшли қирғизистонлик мигрантни отиб ўлдирди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. АҚШда полиция 28 ёшли қирғизистонлик мигрантни отиб ўлдирди.
Ҳодиса 5 октябр куни Пенсилвания штатида содир бўлди. Қирғизистон фуқароси М.Н. кўп ўқ жароҳатларини олгани туфайли вафот этди.
Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ёзишмоқдаки, у фура ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва ишдан бўшатилгандан кейин унга 3 минг доллар иш ҳақи тўланмаган, шу сабабли у юк машинасини ўғирлаб, полиция машинасига бориб урган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига аниқ маълумот олиш учун сўровнома юборди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала