Дунёда

Байден Туркияга қўйилган санкцияларни узайтирди

© AFP / MANDEL NGANПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Туркия 2019 йилда Сурияга бостириб кириб Қурд кўнгилли қўшинларига қарши қилган ҳарбий ҳаракатлари Санкциялар жорий этилишига сабаб бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Америка президенти Джо Байден АҚШнинг Сурия масаласи бўйича 2019 йил Туркияга нисбатан қўйилган санкциясини яна бир йилга чўзди. Бу ҳақда Оқ уй маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.
"Суриядаги ва унинг атрофидаги вазият, хусусан, Туркия расмийларининг Сурия шимоли-шарқини босиб олиш ҳаракатлари ИШИД*ни йўқ қилиш кампаниясига путур етказмоқда ва тинч аҳолига хавф туғдириб, минтақа тинчлигига ва барқарорлигига путур етказмоқда", – дейилган Байден баёнотида.
Туркия 2019 йилда Сурияга бостириб кириб Қурд кўнгилли қўшинларига қарши қилган ҳарбий ҳаракатлари Санкциялар жорий этилишига сабаб бўлди.
Мазкур тақиқлар асосан Мудофаа ва Энергетика вазирлигига нисбатан қўлланилди. Хусусан, Бош штабининг собиқ қўмондони Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Ақар, энергетика вазири Фотиҳ Донмез ва мамлакатнинг адолат ва ривожланиш партиясининг раис ўринбосари Сулаймон Сойлу санкцияга тушган.
* - Россия ва бир қатор мамлакатлардатақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала