ЕИ газ нархи сабабли Россияга огоҳлантириш берди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишП/к по случаю начала председательства Болгарии в Совете Европейского Союза
П/к по случаю начала председательства Болгарии в Совете Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Oбуна бўлиш
ЕИ элчиси Эдерер Россияни газ билан боғлиқ вазият туфайли обрўсига путур етиш хавфи ҳақида огоҳлантиради.
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Европадаги газ нархи билан боғлиқ вазият ишончли энергия манбалари етказиб берувчиси бўлган Россиянинг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу хақда ЕИ элчиси Маркус Эдерер РБК билан бўлган суҳбатда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, табиий газ нархининг кўтарилиши нафақат Европани, балки Москвани ҳам бир неча сабабларга кўра хавотирга солиши керак.
"Биринчидан, бу Европадаги газни қайта тикланадиган энергия манбалари билан алмаштириш жараёнини тезлашишига олиб келиши мумкин", дея аниқлик киритди дипломат.
Иккинчидан, Россия, унинг фикрича, ўсиб бораётган талабларга етарлича жавоб қайтара олмаса, ишончли етказиб берувчи мақомини йўқотиши мумкин.Элчининг сўзларига кўра, ушбу вазиятда кўпчилик Москванинг ҳаракатсизлигини "Шимолий оқим - 2" ишини тезлаштириш мақсадидаги босим сифатида қабул қилмоқда.
Огонь на газоперерабатывающей станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Табиий газ импорти божхона божидан озод қилинди
"Кўтарилган талабга жавобан, энергия манбаларининг ишончли етказиб берувчиси етказиб беришни кўпайтириши мумкин эди, Халқаро энергетика агентлиги ҳам етказиб берувчини шунга чақирмоқда", - дея хулоса қилди Эдерер.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин "Газпром" газ этказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажараётганини ва бажаришда давом этиши кераклигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт-Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун икки минг долларга яқинлашди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0