Дунёда

Индонезия ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

© https://t.me/vaksinauzbВакцина ZF-UZ-VAC2001
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Инонезияда ўтказилган синовларда ZF-UZ-VAC2001 ҳавфсиз ва етарли даражада самарали деб топилди.
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Индонезиянинг дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) ZF-UZ-VAC2001 (халқаро номи Zifivax) вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.
Хабарда айтилишига кўра, вакцинанинг I, II ва III босқичи синовлардан муваффақиятли ўтган ва хавфсиз деб топилган. Вакцина олганларда бош оғриғи, тана ҳарорати ошиши енгил кечган. Вакцинанинг умумий самарадорлиги, - 81,71%ни ташкил қилган.
Шунингдек, вакцина коронавируснинг турли штамларига қарши турлича самарадорлик кўрсатан. Хусусан дастлабки Covid-19 штаммига қарши - 92,2 %, Гамма-штаммга қарши - 100%, Дельта-штаммга қарши - 77%, каппа-штаммга қарши - 90% самарадорлик кўрсатган.
Маълум бўлишича, Индонезияда вакцина синовининг 3-босқичида 4000 нафар кўнгиллилар иштирок этган.
Бугунги кунда Индонезияда яна 8та вакцинадан фойдаланишга рухсат берилган: Sinovac, Bio Farma, Moderna, Pfizer, AstraZeneca, Sinopharm ва CanSino.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия аҳоли сони бўйича дунёда 4-ўринни эгаллайди. Ушбу мамлакатда 276 млн киши яшайди. Бугунги кунда ушбу мамлакатла коронавирусга чалинганлар сони 4,2 млн кишини, вафот этганлар 142 минг кишини ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала