Сиёсат

Камиловнинг Кобулга ташрифи: ТИВ янги тафсилотларни маълум қилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулализ Камилов посетил Кабул с рабочим визитом
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулализ Камилов посетил Кабул с рабочим визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. 7 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари А.Ҳанафий, транспорт ва фуқаро авиацияси, умумий ишлар, энергетика ва сув ресурслари вазирлари ҳам иштирок этди.
Камилов встретился с министром иностранных дел Талибана мавлави Амир Ханом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Сиёсат
Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди
Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амирхон Муттаки билан алоҳида музокаралар олиб борилди.
Томонлар мамлакатдаги мавжуд вазият, Афғонистон халқига гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатлар, шунингдек, мамлакатда энергетика ва транспорт соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Афғонистон муваққат ҳукумати аъзолари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга афғон халқининг орзу-интилишларига қаратаётган улкан эътибори, озиқ-овқат инқирозининг олдини олишда кўрсатган ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.
Табличка на столе представителей движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Россия
Толибларни Афғонистон бўйича музокара ўтказиш учун Москвага таклиф қилишди
Афғонистон томони Ўзбекистон президентининг Афғонистон янги ҳокимияти билан конструктив ва ўзаро мақбул мулоқот ўрнатишга қаратилган сиёсатини, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Афғонистоннинг хориждаги музлатилган активларига нисбатан қўйилган чекловни олиб ташлаш чорловини юқори баҳолади.
Афғонистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига “Мозори-Шариф” халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасининг узлуксиз ишлаши, у орқали мамлакатга доимий равишда озиқ-овқат ва бошқа турдаги бирламчи товарлар етказиб беришдаги кўрсатилаётган ёрдам учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Томонлар яқин орада Термиз шаҳрида савдо-иқтисодий масалаларини, жумладан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоқлари ва “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” йўналиши бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун қўшма музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Афғонистон томони ушбу лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинган ўзбекистонлик мутахассисларнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.
Биродар Ўзбекистон хавфсизлигига Афғонистон ҳудудидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаслиги расмий Кобул томонидан қатъий билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader