Миграция

Меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистонда амалга оширилади

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишРеспубликанская детская больница во Владикавказе
Республиканская детская больница во Владикавказе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Россия миллий лойиҳаларини қуриш мақсадида Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни ташкиллаштирилган тартибда олиб келади.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россиянинг Федерал Тиббиё-биологик агентлиги (ФМБА) мутахассислари келгуси ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақида РИА Новостига Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Данилов хабар қилди.
"Шифокорларнинг биринчи гуруҳи аллақачон Тошкентга етиб келди, ФМБАнинг яна 35 нафар ходимлари якшанба куни етиб келишади ва душанбадан иш бошлайди”, - деди Данилов.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, россиялик мутахассислар ўзлари билан "Спутник Лайт" вакцинсини ва керакли ускуналарни ҳам олиб келишади. Келгусида Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам шифокорларнинг янги гуруҳлари ишлай бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россия йирик миллий лойиҳаларда ишлаш учун Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчиларни жалб қилиш режасини амалга оширмоқда. Бунда керакли малакага эга бўлган меҳнат мигрантлари суҳбат асосида танлаб олиниб, Ўзбекистонда тиббий кўрик ва рус тилидан имтиҳондан ўтказлиб, ташкиллаштирилган тартибда Россияга олиб келинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала