Ўзбекистон бўйича 269та радар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишКамера фиксации нарушений на дороге
Камера фиксации нарушений на дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Oбуна бўлиш
Республика бўйича 269та радар ва камера ўрнатиш жойлари аукцион савдосига қўйилди.
ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб яна 269та радар ва камера ўрнатиш жойлари ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақида "E-Auksion" саҳифаси хабар қилмоқда.
Саҳифада хабар қилинишига кўра, савдога қўйилган жойлардан Тошкент вилоятида -72та, Тошкент шаҳрида - 13та, Андижонда - 16та, Бухорода - 43та, Жиззахда - 23та, Қашқадарёда - 12та, Навоийда - 7та, Самарқандда - 9та, Сирдарёда - 21та, Фарғонада - 17та, Хоразмда -1та, Қорақалпоғистонда - 29та.
"E-Auksion" саҳиффасида келтирилган маълумотга кўра, радар ва камера ўрнатиш жойларининг энг қиммат бошланғич нархи Тошкент вилояти Паркент туманида - 25 млн. сўм, Бекободда - 11млн. сўм ва Бўка туманида - 9,8 млн сўм. Энг арзонлари эса Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида - 735 минг сўмдан.
Аукционга қўйилган лотлар бўйича аризалар қабул қилиш муддати энг янги лотлар бўйича - 1 ноябргача, энг эскилари бўйича 10 - октябрга қадар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 4913-сонли президент қарорига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорларга радар ва камералар ўрнатишга рухсат берилган. Ушбу қарорга мувофиқ 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0