Жамият

Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди

© AFP / VYACHESLAV OSELEDKOУзбекский всадник во время соревнований по Кок-Бору
Узбекский всадник во время соревнований по Кок-Бору - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Бугун Тошкентда "Ўзбекистонда этноспортни ривожлантириш истиқболлари" халқаро конференцияси бўлиб ўтди, унинг доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан ташкил этилди.
Шуни қайд этиш лозимки, сўз айнан миллий спорт турлари ҳақида кетганда, Ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланган, булар кураш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари, турон, бойқўрғон, камондан отиш, отчилик каби миллий спорт турларини ёдга оламиз.
Гимнастка Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Спорт
"Ҳеч кимнинг ўрнини эгалламадим!": афсонавий Чусовитина спортга қайтиши ҳақида
Эндиликда, мазкур спорт йўналишларини ривожланиши янги тузилган Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси зиммасига юкланади.
Айтилишича, келажакда этноспорт турларини Олимпия ўйинлари рўйхатига киритилишида ассоциацияга катта ишонч билдирилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сўзларига кўра, “Ўзбекистонда бир неча ой давомида устозлар, мутахассислар ва спортчилар билан маслаҳатлашилган ҳолда этноспорт ассоциацияси ташкил этишга қарор қилинган”.
“Мутахассисларимиз республиканинг энг чекка қишлоқларига бориб меҳнат қилишди, улар ҳаммасини тизимга солиб миллий спорт турларига дастурамал бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган миллий энциклопедия яратишди” – дея қўшимча қилди Абдуҳакимов.
Шунингдек, тадбир якунида, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Билол Эрдоған ва Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамда янги ташкил этилган этноспорт уюшмасининг янги раҳбари Ойбек Норинбаев "Халқ ўйинларини ривожлантириш" ва “Федерациялар ўртасида ҳамкорлик” меморандумларига имзо чекишди.
Участники забега - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Жамият
"Соғлом турмуш тарзи" платформаси: Туризм ва спорт вазирлиги расмий муносабат билдирди
Ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан жаноб Билол Эрдоған қўйидагиларни таъкидлади.
“Хабарим борки, Ўзбекистонда Миллий ва кўпкарра спорт турлари асосан тўйлар ва сайилларда ташкиллаштирилиб ўйналар эди, буларни яна қайтадан шаклланишини ва кейинчалик ривожланишини қўллаб-қувватлашимиз зарур. Дарҳақиқат, ўзбек маданияти жудаям бой тарихга эга, шунинг учун, миллий спорт турларини қайтадан тикланиши ва ёш авлодга ўргатилиш тарафдоримиз. Буларни спорт турларини фақат энциклопедия ва китобларда кўриш эмас, балким, оддий кўчаларда, хонадонларда, очиқ майдонларда қайта ҳукмрон бўлишини хоҳлаймиз. Бугун ўзбекистон учун чинакамига муҳим кун бўлди.
Тадбир иштирокчиларидан бири, асли Фарғона водийсидан бўлган 72 ёшли полвон Турсун Али Муҳаммад бу борада сўз юритар экан, қўйидагиларни келтириб ўтди,
Международный конный турнир  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Спорт
Ўзбекистонда 67та мактабда от спорти ривожлантирилади
“Мен 8 ёшга тўлганимда отам қазо қилганлар, онам ёшлари катта бўлганлиги сабаб, 12 ёшимда рўзғор ташвиши бошимга тушди, полвон бўлсам оилани тебрата оламан деган фикр хаёлимга келди ва ўша даврда сўлим Шоҳимардонда Лочин исмли полвонга ишқибоз эдим, шу сабаб у инсонга шогирд тушдим. Ҳозирги кунда 4 та дорбозлар гуруҳини бошқариб келмоқдаман, гуруҳ деганда унинг таркибига, тош кўтарадиган полвон, масҳарабоз, морбоз (илон ўйнатадиган), ҳуққабоз (фокусчи), симбоз ва дорбозлар киради. Бизлар аввалари жудаям кўп солиқлар тўлар эдик, бугунги кунда бизларга фаолият кўрсатишмиз учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан, дорбозлар йўқолиб кетмаслиги учун ўтган йили президент фармони чиқди. Бу эса ўз навбатида бизлар учун анча енгиллик берди, ҳар хил жорий этилган солиқлардан холис бўлдик”.
Шунингдек, тадбир меҳмони бўлган Фалсафа фани доктори Турон Фанлар академияси академиги Гулжаҳон Мардонова ҳам бу борада сўзлар экан, қўйидагиларни билдириб ўтди,
Российская гимнастка Виктория Листунова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Фото
12 дан 66 гача: Олимпия - энг навқирон ва ёши катта спортчилар
“Бизнинг халқимизнинг даҳоси туфайли яратилган миллий ўйинлар, бундан миллион-миллион йиллар олдин яшаб ўтган аждодларимизнинг хаёт тарзига бориб тақалади, чунки шундай ўйинлар борки, инсоният бошидан ўтган овчилик даври билан ҳам чамбарчас боғлиқдир, булар ўйинларга ўтиб сингиб борган. Мисол учун, податўпи ўйинининг тарихига назар солсак, кенг даштларда мол-қўйларини боқиб юрган чўпонлар ўзларининг бўш бўлган пайтларида подачи таёғи ёрдамида қўй юнгидан ясалган коптокчани ўйнашган, халқда мазкур ўйин “податўпи” номи билан машҳур бўлиб кетган.
Худди шу ўйинни Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонга олиб борган. Кейинчалик эса, Инглиз истилочилари Буюк Британияга ўзлаштиришиб, унга “Чим устида хоккей” уйини деб номлашган.
Ёки бейсбол ўйинини ҳам айтадиган бўлсак, унинг тарихи Амир Темур хазратлари билан бевосита боғлиқдир. Саркарда ўзининг аскарларини жисмоний ҳолатини сақлаш учун “Бўрон” ўйинини кашф этган, бу ўйинда жамолар иккига бўлинишиб, белбоғга юмшоқ нарсани маҳкам тугиб, шу белбоғни тегишли манзилга етказиб келиш бўйича мусобақалашганлар, бу аскарларнинг соғлиғи мустаҳкамланишида ва қуввати ошиб боришида муҳим аҳамият касб қилган. Бугунги кунда бу ўйин дунёда бейсбол номи билан танилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала