Жамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён 78 миллиард сўмлик газ ўғирланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишСчетчик газа
Счетчик газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Республика бўйича табиий газдан 67 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Энергетика вазирлиги мутахассислари томонидан 20-24 cентябрь кунлари ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 67 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу қисқа 4 кун ичида 1 миллион 379 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 130 мингта хонадоннинг 1 кунлик газ истеъмолини ташкил қилади.
Три человека погибли в горящем мебельном цеху в Карши - МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Ҳодисалар
Самарқанд вилоятида газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди
Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Шу ўринда жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича табиий газдан жами 2 минг 535 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Таққослаш учун ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 мингта хонадоннинг қарийб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала