Дунёда

"Путинга тиз чўкиш керак": инглизлар Россия газини олиш усулини топишди

© REUTERS / Gleb GaranichВентили на газокомпрессорной станции в селе Боярка под Киевом
Вентили на газокомпрессорной станции в селе Боярка под Киевом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Express ўқувчилари фикрича "Шимолий оқим - 2"нинг ишга туширилиши ЕИдаги газ инқирозини енгишда ёрдам беради
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Британиянинг Express нашри ўқувчилари газ инқирози шароитида Еврокомиссия ҳаракатларини танқид остига олишди ва ёқилғи билан боғлиқ муаммога ечим топганини маълум қилишди.
Нашр Европада газ нархи юқорилаб кетиши туфайли юз берган инқирозга ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг қийинчиликларни енгишга қаратилган ҳаракатларига бағишланган мақолани чоп этган. Мақола газета ўқувчилари ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди.
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Колумнистлар
Европа Россияни "совуқ экспортида" айбламоқда
"Россия ўз эътиборини сўниб бораётган Европа Иттифоқига эмас, балки жадал ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақасига қаратмоқда. О, Худо, Брюссель бугун аҳамиятсиз кучга айланиб қолган", - дея фикр билдирган Freedom now.
"Бу фон дер Ляйен деганлари Путин олдида тиз чўксин", - деган FoxyStar.
"Россия қиши Европадаги энг қаттиқ қишлардан бири, уйларни иситиш учун унга газ керак. ЕИ эса уйларни ўзининг қуруқ сафсаталари билан иситиши мумкин", - дея иддао қилади Pished.Artist.
"Саволнинг жавоби жуда оддий: "Шимолий оқим - 2"ни сертификатланг, Европага газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг биргина йўли шу", - дейди Linguist.
П/к по случаю начала председательства Болгарии в Совете Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Дунёда
ЕИ газ нархи сабабли Россияга огоҳлантириш берди
Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни энергетика бўйича йиғилиш ўтказди, унда Европа газ бозоридаги нархларга катта эътибор қаратилди. Хусусан, давлат раҳбари "Газпром" шартнома мажбуриятларини бажараётгани ва бажаришда давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт -Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун 1937долларни ташкил этди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала