Толиблар: "ИД"* таҳдид эмас, "бош оғриқдир"

© AFP 2023 / Wakil KohsarБоевик Талибана* у салона красоты с изображениями женщин, испачканных аэрозольной краской, в Шахр-э Нау в Кабуле
Боевик Талибана* у салона красоты с изображениями женщин, испачканных аэрозольной краской, в Шахр-э Нау в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон расмий вакили сўзларига кўра, маҳаллий халқ террорчиларни қўллаб-қувватламайди
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. "Ислом давлати"* террорчилик уюшмаси Афғонистон учун таҳдид эмас, деб баёнот қилди мамлакат муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари, толибларнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид. Унинг сўзларидан TOLO News иқтибос келтирган.
"Биз "ИД"*ни таҳдид эмас, балки бош оғриғи деб атаймиз. Айрим жойларда улар бош оғриқларни келтириб чиқаришмоқда, аммо ҳар бир ҳодисадан сўнг уларнинг айбдорлари йўқ қилинади. Биз уларни қувяпмиз, улар яширинадиган жойлар аниқланган", — дея таъкидлади вазир ўринбосари.
Камилов встретился с министром иностранных дел Талибана мавлави Амир Ханом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди
Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ИД*ни Афғонистон халқи қўллаб-қувватламайди.
Илгарироқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Афғонистонда "Ислом давлати" жангарилари фаоллиги ортиб бораётганидан ташвишда эканлиги ҳақида баёнот берган эди. Захарова ўз чиқишида террорчилар 20 нафар инсоннинг қурбон бўлишига олиб келган Қобул марказидаги масжиддаги портлаш ҳақида эслатиб ўтган эди.
*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0